"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

Перейти к контенту

Главное меню:

 
         Муборак  газни қайта ишлаш заводи "Ўзбекнефтгаз" Миллий  Холдинг компанияси таркибидаги "Ўзнефтгазқазибчиқариш" Аксиядорлик компаниясининг маъсулияти чекланган жамияти.
          Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газ саноатида, ёқлғи-энергетика тармоғида Муборак газни қайта ишлаш заводи»маъсулияти чекланган жамиятининг тутган ўрни беқиёсдир. Корхона Республика итисодиётини ривожлантиришда, халқ хўжалиги ҳамда ахолини газ ва суюқ углеводородларга бўлган талабларни қондиришда мухим ахамият касб этади.
 Хом ашё манбаи
 
         Корхона қурилмаларида қайта ишланаётган хом ашё, яъни табиий газ асосан "Муборакнефтегаз" унитар шўъба корхонасига қарашли конлардан олинади .
Корхонанинг йиллик қуввати
        - Тозаланган  ва қуритилган табиий газ  - 33,5 млрд.м3  йилига.
        - Техникавий олтингугурт  -  417 минг.тонна  йилига.
        - Барқарорлаштирилган  газ конденсати -  186  минг.тонна йилига
        - Суюқ углеводородли суюлтирилган газ (СПБТ, ПБА маркали) - 258 минг.тонна йилига.

        Заводда сифатни  бошқариш тизими бошқаруви  жорий  етилган ва муваффаиятли фаолият юритмоқда. Завод махсулоти ҳалқаро сифат стандарти сертификатини олган.
        Махсулотларимизнинг истеъмолчилари "Аммофос - Максам" АЖ, "Максам – Чирчиқ" АЖ, "Навоиазот" АЖ, Учқудуқ Шимолий Руда Бошқармаси, "Фарғона НҚИЗ" МЧЖ, "Ўзтрансгаз" АК, "Муборак ИЕМ" АЖ ва Республиканинг бошқа бир қатор корхоналари.
Энергетика ресурслари
        Корхона ишлаб чиқариш жараёни учун ишлатиладиган техник сув Шахрисабз ва Қуйи - Мозор сув қудуқларидан қувурлар орқали олиб келинган.
        Иссиқлик энергияси эса заводнинг 1971 йилда ишга туширилган 1 - сонли ва 1980 йилда фойдаланишга топширилган 2 - сонли қозонхоналари орқали йилига 1800 минг Гкал. атрофида таъминланади. Шунингдек «Муборак иссиқлик энергетика маркази» ОАЖ қозонхоналаридан ҳам йилига 1900 минг Гкал. атрофида иссиқлик энергияси узатилади.
        Завод электр энергияси билан «Муборак иссиқлик энергетика маркази» ва Муборак - Қарши электр тармоқлари орқали таъминланади.
«Муборак ГҚИЗ» УСК тарихи
        Ўзбекистон Республикаси  нефт-газ саноатининг қалдирғоч корхонаси бўлган бу завод пойдеворига  1965 йил 23 августда  биринчи ғишт қўйилган эди. 1971 йил 31 декабрда ишга туширилган.
        Корхонанинг йилига 5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга I-навбати 1971 - 1973 йилларда тўлиқ фойдаланишга туширилди.
        Заводнинг йилига 5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга II- навбати 1978 - 1980 йиллар ичида барпо қилинди.
        Корхонанинг йилига 5 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга III- навбати 1980 - 1981 йилларда ишга туширилди.
        Заводнинг йилига 5,25  миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга IV-навбати 1983 - 1986 йилларда қуриб битказилди.
        Корхонанинг йилига 6,25 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга V-навбати 1990 - 1992 йилларда ишга туширилди.
        Заводнинг йилига 6 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга VI- навбати 1993 - 1996 йилларда бунёд этилди.
        Муборак газни қайта ишлаш заводи 2000 йил 25 майдан бошлаб «Муборак газни қайта ишлаш заводи» унитар шўъба корхонаси деб юритилмоқда.
        2005 йилда йиллик қуввати 13,6 млрд.м3 бўлган газни пропан билан совутиш мажмуаси қуриб ишга туширилди.
        Заводнинг йилига 6 миллиард кубометр табиий газни қайта ишлаш қувватига эга VII- навбати 2011 - 2012 йиллар қуриб битказилди.
        2012 - 2013 йилларга келиб пропан - бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг қуввати йилига 258,3 минг тонна сиқилган газ ва 125 минг тонна барқарорлаштирилган газ конденсати ишлаб чиқариш даражасига етди.
"МУБОРАКНЕФТГАЗ" МЧЖ
"ЎЗТРАНСГАЗ" АК
"ЛУКОЙЛ" МЧЖ
"НЕФТГАЗТАДҚИҚОТ" АЖ
Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак туман, Саноат майдони
0 (375) 672 50 07
0 (375) 672 50 11 (факс)
mgpz@mgpz.uz
muborakgpz@exat.uz
"ФНҚИЗ" МЧЖ
"ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ
"МАКСАМ-ЧИРЧИҚ" АЖ
"НАВОИЙАЗОТ" АЖ
ҲАМКОРЛАРИМИЗ:
Дизайн: DEKV
Муборак 2017
Назад к содержимому | Назад к главному меню