ЗАВОД ҲАҚИДА - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

БИЗ ҲАҚДА
 
     Муборак  газни қайта ишлаш заводи "Ўзбекнефтгаз" Миллий Холдинг компанияси таркибидаги "Ўзнефтгазқазибчиқариш" Аксиядорлик компаниясининг маъсулияти чекланган жамияти.
      Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газ саноатида, ёқилғи-энергетика тармоғида Муборак газни қайта ишлаш заводи»маъсулияти чекланган жамиятининг тутган ўрни беқиёсдир.
  Корхона Республика итисодиётини ривожлантиришда, халқ хўжалиги ҳамда ахолини газ ва суюқ углеводородларга бўлган талабларни қондиришда мухим ахамият касб этади.
Хом ашё манбаи
      Корхона қурилмаларида қайта ишланаётган хом ашё, яъни табиий газ асосан "Муборакнефтегаз" масъулияти чекланган жамиятига қарашли конлардан олинади.
   Қуйидаги конлар заводнинг хом-ашё базаси бўлиб ҳисобланади.

    «Муборакнефтгаз» УШК:
 
    -“Денгизкўл”, “Хаузак”, “Ўртабулок” (газининг таркиби юқори олтингугуртли);
 
    -“Зеварда”, “Алан”, “Помуқ”, “Қултоқ”, “Кўкдумалоқ”, “Жанубий кемачи” (газининг таркиби кам олтингугуртли).
 
   
    «ЛУОК» МЧЖ:
 
    -“Хаузак-Шоди” (газининг таркиби юқори олтингугуртли).
 
Корхонанинг йиллик қуввати
             - Тозаланган  ва қуритилган табиий газ  - 33,5 млрд.м3  йилига.
             - Техникавий олтингугурт  -  417 минг.тонна  йилига.
             - Барқарорлаштирилган  газ конденсати -  186  минг.тонна йилига
             - Суюқ углеводородли суюлтирилган газ (СПБТ, ПБА маркали) - 258 минг.тонна йилига.

 Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар: табиий газ, суюлтирилган газ ва техникавий олтингугурт сертификацияланган ва мувофиқлик сертификатлари  мавжуд.
 
 
    Республика халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги  юксак ривожланиш заводнинг ёқилғи-энергетика қувватларини  оширишни талаб қилади.
 
    Истеъмолчига стандарт талабларига мос келадиган табиий газ етказиб бериш мақсадида  2005 йилда 13,6 млрд. м3 қувватга эга бўлган пропанли совитиш мажмуаси ишга туширилди. Бу эса қайта ишланаётган газдан йилига қўшимча 80 минг тонна атрофида суюқ углеводородни ажратиб олиш имконини берди.
 
    Республика нефт ва газ саноатида чет эл инвесторларини жалб қилиш буйича кўп имкониятлар яратилиши туфайли, “Ўзбекнефтгаз” МХК ва “Лукойл” компанияси ўртасида кенг қамровли лойиҳаларнинг реализацияси амалга оширилмоқда. Жумладан заводнинг қурилмаларига “Хаузак-Шоди” конидан юқори олтингугуртли газ қабул қилинмоқда.
 
 Технологик қурилмаларни қайта жиҳозлаш, реконструкциялаш ва уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини компенсациялаш мақсадида йиллик  қуввати 6,0 млрд, м3  газни олтингугурт бирикмасидан тозаловчи янги учта қурилмани қуриш ишлари лойиҳа асосида амалга оширилмоқда.
 
    Ҳозирги кунда корхонанинг  ҳар бирининг йиллик лойиҳавий қуввати 4,0 млрд. м3 бўлган тозаланган табиий газ таркибидан пропан-бутан фракциясини ажратиб олувчи учта қурилмаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида ишлаб чиқариладиган табиий газнинг сифати яхшиланиши билан бир қаторда қўшимча тарзда бир йилда 258 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна газ конденсати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилди.
 
    Маҳсулотларни диверсификация қилиш мақсадида йиллик қуввати 500 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва лойиҳавий қиймати 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этадиган газ кимё мажмуасини чет эллик инвесторлар («Индорама» компанияси, Сингапур) билан ҳамкорликда қуришни амалга ошириш режалаштирилган.
 
  Халқ хўжалигини газ билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш қувватини ошириш билан биргаликда корхонамизда ишлаб турган ишлаб чиқаришни модернизация ва интенсификация қилиш биринчи даражали масала ҳисобланади.
 
    Маҳсулот сифатини бошқариш тизимини замонавийлаштириш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида корхонада сифат менеджент тизими тадбиқ этилган ва барқарорлаштирилган газ конденсати, суюлтирилган газ ва олтингугурт ишлаб чиқариш жараёнлари халқаро стандарт ISO 9001:2008 талабларига мос равишда сертификатланган.
 
    Республика мустақилликка эришгандан, яъни 1990 йиллардан кейин Ҳукуматимиз томонидан атроф-муҳитни ҳимоя қилиш  сиёсати актив олиб борилмоқда. Завод  ходимларини, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини хавфсизлигини,   биосфера ҳимоясини таъминлаш,  регион экотизимига антропоген факторлар таъсири даражасини камайтириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан:  атмосферага ташланадиган газларни Сульфрен услубида қайта тозалаш, нордон газларни концентрациялаш қурилмалари, қаттиқ чиқиндилар учун полигон, оқова сувлардан комплекс фойдаланиш объектлари ишга туширилди.
 
    Соғлиқ муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги бошқаруви тизими ҳамда экологик менеджмент тизими тадбиқ этилган ва сертификатланган.
 
    Завод ишлаб чиқаришдан  ташқари ходимларнинг ижтимоий-маиший масалаларига катта эътибор қаратади. Ишлаб чиқаришдан олинган даромад ҳисобидан корхона ходимларига уй-жойлар, болалар оромгоҳи,  профилактория, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, пансионат қуриш учун кўмаклашади ва болалар меҳрибонлик уйи, қария ва ногиронлар уйи, мактаб, қишлоқ тиббий пунктларига доимий равишда моддий ёрдам кўрсатилмоқда.
   Махсулотларимизнинг истеъмолчилари "Ўзтрансгаз" АК, "Аммофос - Максам" АЖ, "Максам – Чирчиқ" АЖ, "Навоиазот" АЖ, Учқудуқ Шимолий Руда Бошқармаси, "Фарғона НҚИЗ" МЧЖ, "Муборак ИЕМ" АЖ ва Республиканинг бошқа бир қатор корхоналари.
 
       Заводнинг асосий вазифаси табиий газни олтингугуртли бирикмадан тозалаш ва қуритиш, техникавий олтингугурт ишлаб чиқариш, барқарорлашмаган газ конденсатини барқарорлаштириш ҳамда суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат.
 
Энергетика ресурслари
 
 Корхона ишлаб чиқариш жараёни учун ишлатиладиган техник сув Шахрисабз ва Қуйи - Мозор сув қудуқларидан қувурлар орқали олиб келинган.
        Иссиқлик энергияси эса заводнинг 1971 йилда ишга туширилган 1 - сонли ва 1980 йилда фойдаланишга топширилган 2 - сонли қозонхоналари орқали йилига 1800 минг Гкал. атрофида таъминланади. Шунингдек «Муборак иссиқлик энергетика маркази» АЖ қозонхоналаридан ҳам йилига 1900 минг Гкал. атрофида иссиқлик энергияси узатилади.
        Завод электр энергияси билан «Муборак иссиқлик энергетика маркази» ва Муборак - Қарши электр тармоқлари орқали таъминланади.

«Муборак ГҚИЗ» МЧЖ тарихи
        Ўзбекистон Республикаси  нефт-газ саноатининг қалдирғоч корхонаси бўлган бу завод пойдеворига  1965 йил 23 августда  биринчи ғишт қўйилган эди. 1971 йил 31 декабрда ишга туширилган.

       Корхонанинг йилига 5 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга I-навбати 1971 - 1973 йилларда тўлиқ фойдаланишга туширилди.
       Заводнинг йилига 5 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга II- навбати 1978 - 1980 йиллар ичида барпо қилинди.
        Корхонанинг йилига 5 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга III- навбати 1980 - 1981 йилларда ишга туширилди.
        Заводнинг йилига 5,25  млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга IV-навбати 1983 - 1986 йилларда қуриб битказилди.
      Корхонанинг йилига 6,25 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга V-навбати 1990 - 1992 йилларда ишга туширилди.
     Заводнинг йилига 6 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга VI- навбати 1993 - 1996 йилларда бунёд этилди.
    Муборак газни қайта ишлаш заводи 2000 йил 25 майдан бошлаб «Муборак газни қайта ишлаш заводи» унитар шўъба корхонаси деб юритилмоқда.
   2005 йилда йиллик қуввати 13,6 млрд.м3 бўлган газни пропан билан совутиш мажмуаси қуриб ишга туширилди.
      Заводнинг йилига 6 млрд.м3 табиий газни қайта ишлаш қувватига эга VII- навбати 2011 - 2012 йиллар қуриб битказилди.
       2012 - 2013 йилларга келиб пропан - бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасининг қуввати йилига 258,3 минг тонна суюлтирилган газ ва 125 минг тонна барқарорлаштирилган газ конденсати ишлаб чиқариш даражасига етди.

                           
Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню