ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИДИ - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИДИ

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
\n\n
      Диний экстремизм тушунчаси.
\n\n
    Жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар\nва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга\nасосланган назария ва амалиётни англатади. шу\nбилан боғлиқ сўзлар маъноси қуйидагилардан иборат:
\n\n
    Экстремизм (лотинча - «ақл бовар қилмас\nдаражада», «ҳаддан ошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган,\nкескин радикал қарашлар ва харакатларни англатади. Бундай харакатларга\nдиний тус бериш диний экстремизмга олиб келади.
\n\n
   Фундаментализм - (лотинча - «асос») маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш ва бу йўл билан замонанинг\nбарча муаммоларини ҳал қилиш\nмумкин деган фикрни илгари суриш таълимотини англатади. Диний фундаментализм -ақиданинг ўзгармаслигини ҳимоя\nқиладиган, уларнинг ҳар қандай мажозий талқинига муросасиз, сўзма-сўз талқинга\nасосланган эътиқодни ақлга\nтаянган мантиқий далиллардан устун қўядиган, муайян диний эътиқод\nшаклланишининг бошланғич даврида белгиланган барча йўл-йўриқларни\nқатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган диний оқимларни ифодалашда қўлланиладиган истилоҳдир.
\n\n
    Мутаассиблик (араб, «ғулув кетиш», «чуқур кетиш») муайян ғояларнинг тўғри эканига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилиш, «ўзгалар»\nва «ўзгача» қараш\nва ғояларга муросасиз муносабатда бўлиш, бошқа фирқа\nва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда, уларни тан олмаслик.
\n\n
    Акидапарастлик қида - арабча - «ишонч», «бирор нарсани иккинчисига боғлаш») муайян шароитда, бирон-бир ғоя\nёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлаклаштириш\nасосида шаклланган қоида ва тартибларни ҳамда уларни шароит, ҳолат,\nвазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона\nқўллаш ва уринишни англатади. У муайян қонун ва қоидалар таъсир доирасини сунъий равишда\nкенгайтиришга уринишда ёрқин намоён бўлади.
\n\n
  Сепаратизм - (лотин. «ажралиб чиқишга,\nалоҳида бўлишга\nинтилиш»). Ҳокимиятни конституцияга зид йўллар билан қўлга киритишга интилувчи кучларнинг\nсиёсатга аралашишларини билдиради.
\n\n
  Радикализм - (лотин. radix - «томир», «илдиз», «узак») мақсад-муддаони кескин, муросасиз амалга ошириш, у ёки бу ишдаги\nмавжуд аҳволни тубдан ўзгартиришга\nинтилишни англатади.
\n\n
   “Ислом” сўзининг\nлуғавий маъноларидан бири “тинчлик” бўлиб, у ҳеч қачон бузғунчиликка, қотилликка\nундамаган ва ундамайди ҳам. Замонавий террорчилар эса бузғунчилик ва қотиллик, одамларни\nдаҳшатга солишни ўзларининг маслакларига айлантириб олганлар.
\n\n
    Қуръони каримда\nбегуноҳ одамларнинг жонига қасд қилиш қораланади. Жумладан, “Нисо” сурасининг\n93-оятида бундай марҳамат қилинади: Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда\nабадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб\nқўйгай”.
\n\n
 Ҳадисларда\nҳам бу борада кўплаб хабарлар келган. Жумладан, Имом\nТермизий ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Аллоҳ таолонинг наздида бир мусулмон\nкишининг ноҳақ қатл этилишидан кўра, ёруғ дунёнинг барбод бўлиб кетиши\nенгилроқдир”, дедилар”.
\n\n
  Юртимизда\nтинчлик, фаровонлик ва миллатлараро ўзаро тотувлик ҳукм сурмоқда. Бу бебаҳо\nнеъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир. Бу тинчлик, тараққиёт ва\nфаровонлик ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваламбор, Аллоҳ таолонинг\nбизга раво кўрган чексиз инояти бўлса, иккинчидан, ҳукуматимиз томонидан виждон\nэркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлашда олиб борилаётган оқилона сиёсат\nнатижасидир.
\n\n
    Юқоридаги\nмулоҳаза ва далиллар, диний-экстремизм ва терроризмнинг нафақат умумэътироф\nэтилган замонавий қонунлар, балки ислом дини асосларига ҳам зид эканини\nкўрсатади.
\n\n
   Шундай экан,\nдиний-экстремизм ва терроризмга қарши курашда барчамиз ўз масъулиятимизни ҳис\nэтишимиз, огоҳ бўлишимиз, ватанимизнинг келажаги учун жавобгар эканимизни\nунутмаслигимиз лозим.
\n\n
\n\n
         “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ
\n\n
          Маънавият ва маърифат маркази\nраҳбари
          Н.Э.Ашурбоева



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню