Терроризм - тараққиёт заволи! - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Терроризм - тараққиёт заволи!

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
\n\n
       Бу муқаддас\nзаминда бола туғилган кунидан бошлаб оила муҳитида яшайди.  Оилага хос анъаналар,\nқадриятлар,  урф-одатлар болани шакллантира боради. Энг муҳими фарзандлар оилавий\nхаёт мактаби орқали жамият  талабларини   англайди ва ҳис қилади.
\n\n
     Давлатимизнинг\nтараққиёт   ва   ривожланиш   йўлида ёш авлод кучидан\nсамарали фойдаланиш, бунинг учун эса уларни баркамол авлод қилиб етиштириш  мустақил Ўзбекистоннинг мақсадли вазифаси этиб\nбелгиланган.   Бу борада биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўз\nнуқтаи назарини таъкидлаб:  “Менинг энг катта ишончим ёш авлоддир, замонавий\nбилимга эга, одобли, илмли, кўрсанг ҳавас қиладиган, баркамол ва шижоатли фарзандларимиздир.\nМен ўзимнинг  тақдиримни ҳам, мамлакатимиз ва мустақиллигимиз тақдирини \nҳам ана  шуларнинг  қиёфасида кўраман.”- деган эди. Дарҳақиқат, мамлакатни\nривожлантиришнинг истиқболлари кўп жиҳатдан баркамол ёш авлодга боғлиқдир.
\n\n
      Ёшларга бўлган\nэътибор туфайли ҳозирги кунда етишиб   чиқа-ётган  ёш авлод билимли,\nақлли ва ҳар томонлама баркамол бўлиб  етишиб, жамият ҳаётининг исталган барча\nсоҳаларида ўзларини кўрсатмоқда, юксак  марраларга эришмоқда. Хусусан \n ёшлар давлат бошқаруви ва  сиёсий соҳада, спорт ва маданий соҳаларда,\nиқтисo-дий  ва  ижтимоий  соҳаларда  ёшларнинг  ўрни\n ортиб боряпти. Ёш спортчиларимиз  халқаро ареналарда  муносиб\nқатнашиб Ватанимиз байроғини кўкларга кўтараётган бўлса, ёш иқтисодчи, ёш тадбиркор\nва ёш сиёсатчиларимиз мамлакатимизнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок\nэтмоқда.
\n\n
   Ёшлар ижтимоий\nсиёсий ташкилоти бўлган “Камолот” (Ёшлар Иттифоқи Ташкилоти) ёшлар ижтимоий ҳаракати\nҳам мамлакатимизда ёшлар ва уларни қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишларни\nамалга оширмоқда.
\n\n
        Юқоридаги барча\nютуқлар қувонарли албатта. Лекин, бугун сизга бутун дунёни ташвишга солаётган оғриқли\nнуқталаримиздан бири, яъни ёшларимизни аёвсиз ўз тўрига тортиб кетаётган ёки эҳтимол\nтарбиядаги арзимас хатонинг оғир бадалларининг ёрқин кўриниши бўлмиш терроризм балоси\nҳақида сўз юритмоқчиман.
\n\n
       Шахслар\nёки шахслар гуруҳининг маълум бир\nдавлатга қарши қаратилган ва аввалдан  режалаштирилган, жоҳиллар манфаатига хизмат қиладиган террористик  давлат яратиш учун мўлжалланган жиноий ҳаракатларини террористик ҳаракатлар деб атаймиз. Террористик ҳаракатларда энг муҳими ўзидан зиёда оқибатларидир. Терроризм оқибатида минглаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда, мол-мулкидан жудо бўлмоқда ва энг асосийси улар маънан жароҳат олмоқдалар. Уларнинг навбатдаги нишонида турган\nтарихий, миллий ёдгорликлар, масжиду\n-мадрасаларнинг йўқ қилиниши инсониятнинг маънавиятини йўқ қилиш билан баробардир.
\n\n
      Терроризм ўзининг амалда белгиланган\nмақсадларига эришиш учун қўрқув муҳитини яратиш, жамият ва\nодамларда ваҳима ва умидсизлик ҳиссини яратиш орқали  давлатга бўлган ишончни йўқотиш ва унинг  ижтимоий бутунлигини бузишга ҳаракат қилади.               Терроризмнинг мақсадлари:
\n\n
                     Халқни қўрқитиб даҳшатга солиш
\n\n
                     Ҳокимиятни йўқ қилишга уриниш
\n\n
                     Ҳокимиятга қарши  кучларни сафарбар қилиш
\n\n
                     Ижтимоий фикрларни  (ўзининг фойдасига) ижобий ёки тўғридан-тўғри (ҳукуматга қарши) салбий йўналтириш
\n\n
                     Сиёсий кучларни қўлга киритиш ва мавжуд ҳукуматни ағдариш
\n\n
      Терроризм - ноқонуний мафкура атрофида бирлашган бир неча\nкишиларнинг зўравонлик асосида сиёсий кучни мақсад қилган фаолиятидир. У ўз кўринишларини  қўрқитиш, мулкка эгалик қилиш, йўқ қилиш ва вайрон қилиш кабиларда ҳам кўрсатади. Албатта терроризмнинг ваҳшийлиги бу билан чегараланиб қолмайди. У инсонларни одам савдосига, ёшларни\nгиёҳвандликка ва ниҳоят аёлларни эса нопокликка чорлайди.
\n\n
       Терроризм бу жаҳолат, бу қотиллик, бу оналар нидоси, бу парокандалик.\nБундай офатга қарши туришимиз учун\nдоим сергак ва огоҳ бўлишимиз талаб этилади. Ёшларга терроризмнинг салбий оқибатлари, вайронкор ҳолатларини теранроқ тушунтириб онгли равишда қарши курашиш кераклигини таъкидлашимиз лозим.\nГўзал ва осуда хаёт, тинч ва фаровон\nўлкада ўсиб улғайиш биз каби келгуси\nавлодга ҳам биздан мерос бўлмоғи даркор.  Биз ёшлар доим тинчлик тарафдоримиз.
\n\n          Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшлар ва уларнинг фаолиятига кўплаб имконият \nҳамда имтиёзлар яратиб берилган. Ёшлар ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланган холда жамият  ҳаётининг барча \nжабҳаларида ўз бунёдкор лойихалари, ўз фикрлари ва ҳаракатлари \nбилан доимий қатнашиб, мамлакат тараққиётининг ҳақиқий етакчи кучига айланиб Она Ватан олдидаги муқаддас бурчларини адо этмоқлари лозим.



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню