Ёш мутахассислар Форуми - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Ёш мутахассислар Форуми

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш МГҚИЗ ·
\n\n
    Жорий йилнинг 1- августидан\n5-августига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон\nнефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Қашқадарё\nвилояти Шахрисабз туманининг “Лочин” оромгоҳида “Баркамол ёш\nмутахассис - қудратли юрт таянчи” шиори остида “Ёш\nмутахассислар” Форуми ўтказилди.
\n\n
     Форумнинг илк кунида нефт-газ соҳасида\nфаолият юритувчи иқтидорли ёш\nмутахассислар учун Форумнинг мақсад ва вазифалари,\nдастури, ички тартиб-қоидалари таништирилди.\nШунингдек, Форумнинг ташкилий ва ишчи гуруҳ аъзолари билан\nтанишувлар ўтказилди ҳамда “Ўзбекнефтгаз”\nАЖ тўғрисида видеоролик тақдим этилди. Форумнинг\nиккинчи кунида эса узоқ йиллар меҳнат\nқилган фахрийлар ва ёшлар ўртасида “Уч авлод\nучрашуви” давра сухбати бўлиб ўтди.\n“Устюртга йўл” кинофильми намойиши ва фильм\nактёрлари билан учрашув ташкил қилинди. Форумнинг\nнавбатдаги кунида турли мавзуларда, жумладан, Ўзбекистон\nРеспубликасини янада ривожлантириш, ёш мутахассисларда ижтимоий фаолликни\nошириш, мустақил фикрлаш ва қатъий\nпозицияга эга бўлиш кўникмаларини\nшакллантириш, халқаро ва миллий меҳнат\nстандартлари, ёш мутахассисларда етакчилик қобилиятларини\nривожлантириш каби мавзуларда ўқув машғулотлари\nбўлиб ўтди. Куннинг иккинчи\nярмида эса “Касаба уюшмалари ва ёшлар", “Ижтимоий мулоқот”,\n“Гендер сиёсати”, “Жамоа музокаралари”, “Органайзинг ва аудитория билан ишлаш”\nмавзуларида форум иштирокчилари гуруҳларга бириктирилган\nхолда ўқув машғулотлари ўтказишди. 4-кунда ёшларнинг ақлий\nиқтидорини чархлаш мақсадида гуруҳлар\nкесимида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.\nФорум ёшларга нафақат сохавий билимларни\nтақдим этди, шунингдек маданий-маърифий хордиқ\nчиқаришга ҳам ўз\nҳиссасини қўшди. Футбол, волейбол\nкаби спорт ўйинлари, маданий тадбирлар, Шахрисабз\nтуманига уюштирилган экскурсия вақтни янада мароқли\nўтишини таъминлади. Форумнинг тантанали ёпилиш маросими\nякуний концерт дастури билан ниҳояланди. Ёпилиш\nмаросимида форумда фаол иштирок этган ёш мутахассислар форум ташкилотчилари\nтомонидан тақдирландилар.
\n\n
    Ушбу Форум нефт-газ тизимига қарашли\nбарча корхона ва ташкилотларнинг 300 нафар ёш ходимига ўзаро\nтажриба ва фикр алмашиш, ўз ғоялари\nва таклифларини ҳамкасблари ва соҳа\nрахбарлари олдида тақдим қилиш\nимкониятини берди.



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню