Огоҳлик – давр талаби. Маънавият ва оммавий маданият - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Огоҳлик – давр талаби. Маънавият ва оммавий маданият

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
\n\n
     Дунёдаги хар бир халқнинг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари миллий\nқадриятлари бор. Шу жиҳатларга кўра халқлар бири иккинчисидан фарқланади, уларнинг ижтимоий ҳаётида ўзига хослик кузатилади.\nМуайян заминда юзага келган, неча юз йиллар давомида шаклланган ва сайқал топган маънавий мезон ва\nмеъёрлар, маданий мерос шу миллатнинг, шу халқнинг бебахо бойлиги хисобланади.\nЗамонавий тараққиёт\nва давлатлар ўртасидаги хар томонлама (иқтисодий, сиёсий, мафкуравий,\nмаданий ва х.к) яқинлашишнинг\nтезлашуви мумтоз маданиятга ва маънавий қадриятлар системасига сезиларли таъсир кўрсатмокда. Хаётимизга шиддат\nбилан кириб келаётган техника ва технологиялар, глобаллашув жараёнлари бундай\nбойликнинг мохиятини янада чуқуррок\nанглашни тақозо этмокда.
\n\n
     Маънавий ва мафкуравий таҳдидлар турли кўриниш, шакл ва мазмунда намоён бўлаётганини хисобга олсак,\nкескин чоралар кўриб,\nуларнинг олдини олиш заруратга айланди. Оммавий маданиятнинг айрим йўналишлари ва ходисаларининг\nсалбий таъсири ҳам\nмаънавий таҳдидлар қаторига киради.
\n\n
   Оммавий маданият нимани тарқатишни ва оммалаштиришни мақсад қилса, унинг асосига мақсадига мос ғояни қўяди, ўз уринишларини турли усуллар\nёрдамида ниқоблайди. Бугунги кунда\nмаънавиятнинг бирламчи асосини ташкил этувчи ахлоқий меъёрларнинг заифлашиб, қашшоқлашиб бориши кўзга ташланмокда. Ахлоқий бузуқлик ва зўравонликни тарғиб қилувчи айрим ижодкор гуруҳлар ўз уринишларини яратган махсулотларини\nинсон ҳуқуқлари, эркинлиги, озодлиги, демократия\nбилан боғлаб оқламоқдалар ва аксар холларда\nбунинг устидан хам чиқмоқдалар. Ахлоқ меъёрларининг ҳуқуқ нормаларига бўйсундирилиши эса бу борадаги\nфикрловчиларнинг "тегирмонига сув қуймокда".    Мисол учун бугун айрим ғарб давлатларида бир жинсли\nникоҳларнинг легаллаштирилганини\n(қонунийлаштирилиши) ва уларга\nфарзанд асраб олишга ҳам\nрухсат берилаётганини айтиш мумкин. Бу каби ҳамда оила-никоҳ масаласидаги анъанавий қадриятларга беписандлик, аёл\nва эркак алоқаларини, биргаликда турмуш\nкечиришни ўта эркинлаштириш ахлоқий қадриятлар деформацияга учрашига ва айрим\nхолатларда уларнинг йўқолишига\nхам сабаб бўлмокда. Оиланинг жамият\nолдидаги вазифаси нисбий бўлиб қолмоқда, унинг авлодлар\nдавомийлигини таъминлашдек энг муҳим фундаментал вазифасига бефарқ қаралмоқда. Бу эса баъзи бир ғарб давлатларида демографик\nмуаммоларни кескинлаштирмокда. Мазкур холатлар нафақат маънавий таназзулга балки, моддий-иқтисодий хаётга ҳам сезиларли таъсир кўрсатади, меҳнатга яроқли аҳолининг камлиги эса ишлаб чиқариш салохиятига ва шу\nасосда мамлакатнинг иқтисодий\nқувватининг пасайишига олиб\nкелиши мумкин. Ишчи кучига бўлган\nталабнинг ошиши меҳнат\nмиграцияси асосида муҳожирларнинг\nёппасига кириб бориши маданий муносабатларда сезиларли ўзгаришларни юзага\nкелтирмокда. Янги муҳитга\nтез мослашиб, ўзини\nерли аҳоли каби ҳис килиш учун муҳожирлар жамиятдаги мавжуд\nмеъёрларни қабул қилишлари зарур. Бу эса\nмиллий маданиятлар диффузиясига, яъни бир-бирининг таркибига кириб боришига\nзамин яратмокда. Аслини олганда оммавий маданият ниқобида кириб келаётган ахлоқсизлик, бехаёлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатларнинг ҳеч бири халқнинг миллий маданиятига,\nумумбашарий қадриятларга тўғри келмайди. Бу\nхусусда Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “Оммавий маданият"\nдеган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм,\nэгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса унинг хисобидан бойлик\nорттириш, бошқа  халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий\nнегизларига беписандлик, уларни қўпоришга\nқаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга\nсолмай қўймайди. Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш\nва аксинча, асл маънавий қадриятларни\nменсимасдан эскилик сарқити\nдеб қараш билан боғлик холатлар бугунги тараққиётга, инсон хаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф\nсолмоқда.
\n\n
    Дарҳақиқат, глобаллашув шароитида мамлакатимиз\nёшлари онгини заҳарлайдиган,\nмаънавий дунёсига хавф соладиган мафкуравий таҳдидлар кириб келиши кучаймоқда. Натижада айрим ёшларимиз\nтўғри йўлдан чалғиб, адашиб қолмоқдалар. Улар маънавиятини\nиздан чиқариб, ўзларини худбин ва жохил қилиб қўяётган оммавий\nмаданият нима ва у қачон\nпайдо бўлди?. Аслини олганда оммавий\nмаданиятга нисбатан ўта\nсалбий ва бир томонлама муносабатда бўлиш, назаримизда, ноҳақлик бўлади. Оммавий маданият маълум маданий\nходисаларнинг, шу жумладан қадр-қиммати ёки шубхали ғояларнинг, маҳсулотларнинг омма томонидан\nнотанқидий истеъмол қилинишида, қўлланилишида намоён бўлади. Оммавий маданиятни\nкелиб чиқишига оид фикрларни турли\nфайласуф ва олимлар, жамиятшунослар ҳар кайси даврда ўша давр нуқтаи\nназарига асосан таҳлил қилган. Кимдир оммавий\nмаданиятни яқин даврда пайдо бўлди, деб хисобласа, яна қайсидир олимлар унинг\nтарихини минг йилликларга тақайдилар.
\n\n
     Ҳозирги давр нуқтаи назаридан қараганда, оммавий маданият\nзамонавий жамият маҳсули\nдейиш мумкин. Гап унинг келиб чиқиш\nтарихи ва шаклланиши ҳақида ҳам эмас, аслида давр ўтиши билан оммавий\nмаданиятнинг асосини ижобий жиҳатлардан\nкўра салбий жиҳатлар кўпрок ташкил этаётганидадир.\nИлгарилари унинг миллий минталитетга мослашиши кузатилган, бугун эса унинг акси\nкузатилмоқда. Оммавий маданият миллий\nмаданий чегаралардан осонгина ўтиб,\nодамлар онги ва маънавий хаётини ўзига мослаштиришга, иккинчи даражага туширишга, хатто баъзи\nхолларда анъанавий қадриятлар\nйўқолишига олиб келмоқда. Чунки у инсон онгини,\nтурмуш тарзини, бутун жамиятни стандартлаштиришни кўзлайди. \nБугун кўп\nнарса оммавийлик касб этмоқда.\nМисол учун  хамма мобиль телефон\nишлатади, бир хилда кийинади. Бунга асосан техника ва технологияларнинг\nривожланиши, махсулотларнинг саноат усулида ишлаб чиқарилиши сабаб бўлмоқда. Узоққа бормайлик, бундан 30-40 йиллар бурун\nкабелли телефонлар саноқли\nодамлар хонадонида бўлган.\nЗамонавий технология тухфаларини қулайлик нуқтаи\nназаридан осонгина қабул\nқиламиз ва улар ишимиз бир\nнеча баробар тез ва самарали бўлишига  ёрдам беради. Аммо оммавий маданият ижтимоий\nходиса сифатида маънавият ривожига айрим холларда зиддиятли таъсир кўрсатади. Бир томондан,\nоммавий маданият миллий маданиятнинг \nбойишига хам хизмат қилади.\nҲар қандай маданиятга қотиб колган нарса сифатида қарамаслик лозим. Тараққиёт  замон билан ҳамнафас бўлишни, у яратган янгиликларга мослашишни\nталаб қилади. У яратган махсулотлар\nуниверсаллиги, оммабоплиги, ихчамлиги, бозор талабларига тез мослашиши билан\nодамлар эътиборини\nжалб қилади, қизиқтиради ва ўзига ўргатади. Яратилган махсулотлар қулайлик жиҳатидан тез қабул қилинади, инсоннинг бўш вақтини тўлдиришга, дам олишига ёрдам\nберади. Бошқа томондан, унинг мазмунан\nсаёз ва катта қимматга\nэга бўлмаган махсулотлари одамлар\nмаънавий юксалишига фойда бермайди, уларнинг онгини бойитишга эмас, бошқаришга қаратилган бўлади. Истеъмолчилик\nпсихологиясининг таъсирида айни пайтда урфда бўлган маҳсулотларни харид қилишга ўрганади. Реклама қилинаётган маҳсулотни харид қилган киши ўзини замонавий инсон, давр\nбилан хамнафас дея ҳис қила бошлайди ва аксинча бўлганда ўзини замондан ортда қолгандай сезади. Маҳсулотга бўлган зарурий эхтиёж ва унинг\nсифати хисобга олинмасдан, эътирозсиз қабул қилинади.
\n\n
   Оммавий маданият маҳсулотларида миллий белгиларнинг заифлиги ёки мутлақо йўқлиги миллий маънавиятга акс таъсир кўрсатадиган таҳдидлардан биридир. Маънавий\nтаҳдидлар инсон ички оламига қарши қаратилган бўлиб, унинг онгини, дунёқарашини, рухиятини издан чиқаради. Қизиғи шундаки, бу таҳдидлар ёш, миллат, тил, дин,\nирқ, халқ танламайди. Лекин кўпроқ хаётий тажрибаси ва билими кам ёшлар\nонгига хавф туғдиради.\nМамлакатимиз аҳолисининг\nкатта қисмини ёшлар ташкил этишини\nхисобга оладиган бўлсак,\nтурли шакл ва мазмундаги маънавий таҳдидларга қарши\nтура олиш долзарб аҳамият\nкасб этаётир. Интернетнинг, айниқса\nундаги ижтимоий тармоқнинг\nжадаллашуви туфайли турли мазмундаги ахборот ҳар бир хонадон, ҳар бир киши хаётига кириб\nкелаётир ва уларнинг учун зарурий эхтиёжига айланмоқда. Интернет хизматлари мобил\nтелефоннинг асосий функцияларидан бирига айланиб улгурди. Бу эса интернет\nхабарларига тўсиқ ва чегара қўйиш имконини йўққа чиқарди. Замонавий цивилизация инъом\nэтаётган қулайлик ва имкониятлардан,\nинтернетдан воз кечиб бўлмайди.\nЛекин масаланинг бошқа\nзиддиятли ва инсон маънавиятига салбий таъсир кўрсатдиган томонлари ҳам борки, инсонни ўйлашга, мушохада юритишга ва\nамалий ишлар қилишга ундайди. Ёшларимиз\nмаънавиятини бойитиш, айрим \nкамчиликларни бартараф этиш бугун кенг жамоатчиликнинг вазифасига\nайланмоғи керак. Эътибор берадиган бўлсак, ҳар қандай маданият тўсатдан юзага келиб қолмайди, у аста-секинлик\nбилан шаклланади. Кичик, бир қараганда\nарзимас кўринган воқеалар орқали оммавий маданият\nодамларни қизиқтиради, ўзига ўргатади, кўниктиради ва  онгини эгаллайди. Энг хавфли томони ҳам шунда. Оммавий маданият\nтаклиф этаётган осон қабул\nқилинадиган енгил ва мазмунан\nсаёз ҳар қандай намуналар инсон билими, дунёқараши, маънавиятини\nбойитишга хизмат қила\nолмайди. Тутуруқсиз қўшиқлар, фильмлар, суратлар,\nтурли хилдаги роликлар "усти ялтироқ, ичи қалтироқ" мазмундаги махсулотлар холос. Бу\nкаби "маданий маҳсулотлар"\nинсонга билим бермайди, маънавиятининг бойишига хизмат қилмайди. Аксинча, инсонда\nнафс ва хирсни рағбатлантиради,\nасл қадриятларга бефарқлик ва лоқайдликни шакллантиради, фикр\nқарамлигига ва миллий руҳнинг йўқолишига олиб келади.\nШундай экан, миллатимиз, халқимиз\nмаданиятига зид бўлган\nенгил-елпи "маданий маҳсулотлар"га\nтанқидий муносабатни кучайтириш\nкерак. Гарчанд уларни таъқиқлашнинг имкони бўлмасада, халқимиз табиатига,\nминталитетига бегона бўлган,\nайрим кишилар "замон зайли" деб номлаётган маънавий таназзулга\nбошлайдиган иллатларга қарши\nтуришда ҳар бир кишида аввало\nмафкуравий, маънавий-маданий иммунитетни, юксак ватанпарварлик ҳиссини, чуқур билим ва эътиқодни шаллантирмоқ керак. Шундагина биз кўзлаётган келажаги буюк, озод\nва обод ватан кўришдек\nолижаноб мақсадларимизга тўла-тўкис эришмоғимиз мумкин. Бу жараёнда\nмаънавият миллатни юксалишга, мамлакатни тараққиётга бошлайдиган омилга айланади.\nМаънавий қудрати кучли бўлган халқда бунёдкорлик, эзгулик ва\nватанпарварлик ҳисси\nянада ривожланади, тинчлик ва осойишталик ҳукм суради.
\n\n
\n\n
З.БОЙМУРОДОВ.



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню