Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Диний экстремизм ва терроризмнинг жамият

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
 
      Бугун биз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар кўйиб, тинч осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор, ўз куч ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган жаннатмакон мамлакатда яшамоқдамиз. Мустақил Ўзбекистонимиз жаҳонга юз тутиб, гуллаб яшнамоқда. Мустақиллик ривожланишнинг бир нечта жабҳалари қаторида ислом маърифатининг ривожи учун, шу билан бир қаторда, мусулмонларнинг диний ибодат ва маросимларини адо этишлари учун ҳам кулай шароит яратиб берди. Минг афсуски, бугунги кунда бундай чирой очиб бораётган, ривожланган давлатлар қаторида ўзига хос нуфузига эга бўлаётган, виждон эркинлигига кенг имкониятлар яратилган мустақил юртимизни қўра олмайдиган кучлар ҳам мавжуд. 90-йилларнинг бошида масжидларда, ҳар хил диний ўқув юртларида махсус диний таълимга эга бўлмаган шахсларнинг раҳбарлик қилиши, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний таълим берувчилар пайдо бўлганлиги,  «Ҳизбут-таҳрир», «Акромийлар», «Жиходчилар» каби атамалар остида турли хил оқимлар вужудга келишига сабаб бўлди, уларнинг мақсадлари ҳокимият тепасига чиқиш эди. Тинчлигимизни кўра олмайдиган гуруҳ ва қучлар ўз ғаразли, бузғунчи ғояларини исломнинг мазмун-моҳиятини яхши тушунмайдиган, ўзимизнинг мусулмонлар орқали амалга оширишга ҳаракат қилишди ва килишмокда.  Шу тариқа, диний экстремизм ва терроризм четдан бизнинг мамлакатимизга кириб келиб, Ўзбекистоннинг мустақиллигига, тинчлигига таҳдид солувчи катта муаммога айланди.
 
       Диний экстремизм — диний фирқалар ёки айрим диндорлар томонидан жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган ғояларни тарғиб қилиш ва шундай ғояларга мос келмайдиган фаолият олиб боришни англатади. Ислом ниқобидаги экстремизм ўзининг икки хусусияти билан ажралиб туради. Биринчиси, улар ақидасига қўра, ислом ўзини исломийлик тусини йўқотган деган жоҳил қарашларига таяниб, қонуний ҳукуматни ва улар олиб бораётган сиёсатни танқид қилиш учун «асос» бўлиб хизмат қилади. Иккинчи хусусияти, улар ўзлари яратган «исломий тартиб»ни ўрнатиш учун кескин ва агрессив ҳаракат қилиш зарур деб ҳисоблайдилар. Терроризм эса одамларни қўрқитиб, жамиятда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш билан хавф ва даҳшат туғдиришни англатади. Террорчилик ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши қаратилгани учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Энг ачинарлиси, бундай ғоялар таъсирига ёшларнинг жалб этилиши ташвишланарли ҳолдир. Ёшлар онгига диний экстремизм, терроризм ғояларини сингдиришнинг олдини олиб, уларнинг онгини бундай зарарли иллатлардан муҳофаза қилиб, антитеррористик усуллар ишлаб чиқиш долзарб вазифага айланиб бормоқда. Ушбу мақсадни кўзлаган ҳолда 2000 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган. Унинг 5-моддаси «Террорчилик фаолиятинииг олдини олиш» деб номланган ва шундай жумлалар мавжуд: «Террорчилик фаолиятининг олдини олиш давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳамда жамоат бирлашмалари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа профилактик чоралар мажмуини ўтказиш орқали амалга оширилади». Қонуннинг 6-моддасида эса «давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек фуқаролар терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашадилар ва зарур ёрдам берадилар» дея белгиланган. «Муассасалар» деганда биз таълим муассасаларини ҳам кўзда тутишимиз лозим. Демак, бундан террорчилик фаолиятининг олдини олиш таълим муассасаларида педагогик профилактик чоралар мажмуини амалга ошириш орқали ҳам амалга оширилиши лозимлигини англатади. Таълим-тарбия узлуксиз жараён бўлиб, инсон дунёга келишидан тортиб, то умрининг охиригача давом этиб боради. Бу жараён давомида атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларнинг шахсга салбий ёки ижобий  таъсир этиши унинг инсоний фазилатлари қай даражада шаклланганлигини белгилайди. Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда фикрга қарши фикр, гояга қарши гоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимдир.
 
      Юкорида баён килинган фикрлардан хулоса килиш мумкинки, диний фундаментализм ва экстремизм мавжуд экан, терроризм хавфи ва тахдиди хамма вакт сакланиб колади. Зеро терроризм узининг гоявий ва мафкуравий озигини улардан олади ва уларга таянади, террорчилик усулларини куллаётган ислом никобидаги турли ташкилотлар ва харакатларга карши самарали мафкуравий кураш олиб боришда, уларнинг гайриинсоний мохиятини англаб етиш мухим ахамият касб этади. Халкимиз, айникса ёшларимиз онгига тахдид солишга харакат килаётган мазкур окимларнинг таъсирига тушиб колмаслик учун маънавий салохиятимиз етук булиши, хар биримиз доимо огох булишимиз, юрт тинчлиги, халк фаровонлиги йулида уз хиссамизни кушишимиз лозим.



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню