Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сон фармони - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сон фармони

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
\n\n
Мамлакатимизда\nфуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя\nқилишнинг ишончли кафолатларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати\nкамситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг\nкўламли ишлар амалга оширилмоқда.
\n\n
Олиб борилаётган\nсуд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосига қонун устуворлиги, фуқароларнинг қонун олдида\nтенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик презумпцияси каби\nконституциявий принциплар пойдевор қилиб қўйилган.
\n\n
2017-2021 йилларда\nЎзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича\nҲаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги\nва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини ошириш,\n“Хабеас корпус” институтини қўллашни кенгайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг\nсамарали тизимини яратишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул\nқилинди.
\n\n
Судлар томонидан жиноят\nишларини қўшимча тергов юритишга қайтариш тартибининг бекор қилинганлиги суд ва\nтергов органларининг ҳақиқатни ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга\nбўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш, шунингдек, қонуний, асослантирилган ва\nадолатли қарор қабул қилиш борасидаги масъулиятини ошириш имконини берди.
\n\n
Натижада фақатгина 2017\nйилнинг 10 ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов\nҳукми чиқарилди, ваҳоланки охирги беш йилда атиги 7 нафар шахс оқланган. Бундан\nташқари, жорий йилда дастлабки тергов органлари томонидан реабилитация ва бошқа\nасослар бўйича 3511 та\nжиноят иши тугатилган.
\n\n
Шу билан бирга, ҳуқуқни\nқўллаш амалиётининг таҳлили, аҳоли билан очиқ мулоқот натижаларини умумлаштириш\nқонунчиликда жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида далилларни\nтўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни\nтаъминлашга тўсқинлик қилувчи ҳуқуқий бўшлиқларнинг мавжудлигидан далолат\nбермоқда.
\n\n
Ушбу ҳолатлар\nфуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш\nбўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, оқибатда\nэса аҳолининг асосли эътирозига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва суднинг\nбеғаразлигига бўлган ишончининг пасайишига олиб келмоқда.
\n\n
Қонун устуворлиги,\nфуқароларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарварлик, адолатлилик ва айбсизлик\nпрезумпцияси каби конституциявий принципларни сўзсиз ва оғишмай таъминлаш,\nсуд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш,\nжиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигини янада такомиллаштириш\nмақсадида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига\nмувофиқ:
\n\n
1. Қонун ҳужжатлари\nталабларига оғишмай ва қатъий риоя этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд\nорганларининг биринчи даражали эътибори қаратилсин, унга мувофиқ қонун\nнормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай\nсабабларга кўра келиб чиққанидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади\nҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
\n\n
2. Процессуал\nқонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан, шу\nжумладан:
\n\n
жиноят процесси\nиштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш,\nпсихологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд\nқадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда;
\n\n
гумон қилинувчи,\nайбланувчи ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини, шунингдек, таржимон\nхизматидан фойдаланиш ҳуқуқини бузган ҳолда;
\n\n
жиноят процессида\nиштирок этаётган шахсга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик оқибатида уни\nчалғитган ҳолда;
\n\n
мазкур жиноят иши\nбўйича иш юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан\nпроцессуал ҳаракатларни ўтказиш оқибатида;
\n\n
номаълум манбадан ёхуд жиноят иши бўйича иш юритиш жараёнида\nаниқлаш мумкин бўлмаган манбадан;
\n\n
дастлабки тергов\nжараёнида жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг судда\nмавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан;
\n\n
мавжуд далиллар мажмуи\nбилан тасдиқланган ҳоллардан ташқари, жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи,\nайбланувчи, судланувчининг тахмин, фараз ёки миш-мишларга асосланган\nкўрсатувларидан олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган\nмаълумотлардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл\nқўйилмасин.
\n\n
3. Қуйидагилар тақиқлансин:
\n\n
Ўзбекистон Республикаси\nЖиноят-процессуал кодексида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари,\nсудларда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши принципини чеклайдиган қўшимча\nталабларни жорий этиш;
\n\n
процессуал қонунчилик\nнормаларини бузган ҳолда олинган гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи,\nайбланувчи, судланувчининг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар,\nаудио ва видеоёзув ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш.
\n\n
4. Шахсни ноқонуний\nушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб\nбўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб\nкўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга\nмажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни\nқалбакилаштирганлик учун, ёлғон гувоҳлик ва ёлғон хабар берганлик учун\nжавобгарликни кучайтиришни назарда тутган ҳолда, жиноий жавобгарлик\nкиритилсин.
\n\n
5. Шундай тартиб\nўрнатилсинки, унга мувофиқ:
\n\n
сиртдан қамоққа олиш\nтарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ушланган шахс тегишли ваколатли органга\nетказилган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш\nтўғрисидаги ажрим устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга;
\n\n
далилларни йиғиш ва\nмустаҳкамлашда рухсат берилмаган услублар қўлланилганлиги тўғрисидаги\nмурожаатлар прокуратура органлари ёки суд томонидан қонун ҳужжатларида\nўрнатилган тартибда тиббий экспертиза ўтказиш орқали мажбурий текширилиши\nшарт;
\n\n
ҳодиса содир бўлган\nжойни кўздан кечириш (ўта оғир жиноятлар бўйича), тинтув, кўрсатувларни ҳодиса\nсодир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги процессуал\nҳаракатларни видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий видео қайд этиш\nамалга оширилади;
\n\n
ҳимоячи жиноят иши\nбўйича далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлиб, улар жиноят иши\nматериалларига қўшиб қўйилиши, шунингдек, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш\nва жиноят ишини судда кўриб чиқиш вақтида мажбурий текширилиши ва баҳоланиши\nшарт;
\n\n
ҳақиқий маълумотларнинг\nдалил сифатида фойдаланишга номақбуллиги суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки\nсуд томонидан ўз ташаббуси билан ёки тарафлар илтимосномаси бўйича белгиланади.\nСуриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд далилларнинг номақбуллиги ҳақидаги\nмасалани ҳал қилишда далилнинг номақбул деб топилишига асос бўлган\nқонунбузилиши нимада ўз аксини топганлигини аниқлашга ва асослантирилган қарор\n(ажрим) қабул қилишга мажбур;
\n\n
суд муҳокамаси\nжараёнида стенография юритилади, унинг материаллари жиноят иши материалларига\nқўшиб қўйилади;
\n\n
прокурор томонидан:
\n\n
озодликдан маҳрум қилиш\nтарзидаги жазони ўтаётган, қамоқда сақланаётган, ушлаб турилган ёки маъмурий\nқамоққа олинган шахслардан жиноятлар тўғрисидаги олинган ариза, хабар ва бошқа\nмаълумотларни зудлик билан қайд этиш ва ҳал қилиш тўғрисидаги жиноят-процессуал\nқонунчилик талабларига риоя этилиши;
\n\n
мазкур шахсларга ёки\nуларнинг яқин қариндошларига психологик ёхуд жисмоний таъсир кўрсатилган бўлиши\nмумкинлиги, шунингдек, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан\nозод этилиши юзасидан чалғитилганлиги;
\n\n
ноқонуний жавобгарликка\nтортиш ҳолатлари бўйича юқори турувчи прокурорни хабардор қилган ҳолда,\nозодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўташ тартибини бузганлик учун\nмаҳкумларга интизомий жазо чораси қўлланилишининг қонунийлиги юзасидан мажбурий\nтарзда текширишлар ўтказилади.
\n\n
6. Ўзбекистон\nРеспубликаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати\n(О.Б.Муродов) бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 1-5-бандларида назарда тутилган\nчора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган қонун лойиҳасини Ўзбекистон\nРеспубликаси Президентининг қонунчилик ташаббуси тартибида тайёрласин.
\n\n
7. Ўзбекистон\nРеспубликаси Бош прокуратураси:
\n\n
жиноят ишларини тергов\nқилиш ва кўриб чиқиш жараёнида далилларни тўплаш, мустаҳкамлаш, текшириш ва\nбаҳолашда;
\n\n
жиноят ишлари бўйича\nушлаб туриш ва бошқа процессуал мажбурлов чораларини қўллашда;
\n\n
маъмурий қамоқ\nтарзидаги маъмурий жазони ижро этишда;
\n\n
содир этган жинояти\nҳақида қонунда белгиланган муддатларда хабар қилган, чин кўнгилдан пушаймон\nбўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва етказилган зарарни қоплаган\nшахсларни жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутувчи нормаларни қўллашда\nқонунийликнинг ҳамда қонунчилик талабларини бузганликнинг ҳар бир ҳолати бўйича\nжавобгарлик муқаррарлигининг таъминланиши устидан қатъий назорат\nўрнатсин.
\n\n
8. Ўзбекистон\nРеспубликаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой\nмуддатда тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус\nқабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойларини видеокузатув воситалари билан жиҳозлашни\nтаъминласин.
\n\n
9. Ўзбекистон\nРеспубликаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг\nИнсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан жазони ижро этиш\nмуассасаларида жазони ўтаётган, ушлаб турилган ёки қамоқда сақланаётган,\nшунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига риоя\nэтилиши устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисидаги низомни ишлаб\nчиқиш ҳамда тасдиқлаш тавсия этилсин.
\n\n
10. Ўзбекистон\nРеспубликаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички\nишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой\nмуддатда:
\n\n
суд-тергов\nҳаракатларини юритишнинг инновацион шакл ва услубларидан фойдаланишнинг,\nшунингдек, далиллар алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги тўғрисидаги\nжиноят-процессуал қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашнинг илғор\nхорижий тажрибасини ўрганиш ҳамда таҳлил қилишни;
\n\n
ҳодиса содир бўлган жой\nҳолатини ўзгартириш, далилларни йўқотиш ёки йўқ қилишга, шу жумладан, ўраб олиш\nорқали йўл қўймасликка қаратилган биринчи навбатдаги чора-тадбирларни кўриш\nтартибини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлашни;
\n\n
қонунчиликни ҳамда\nжиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш услубиётини янада такомиллаштириш,\nсуд-тергов фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан\nфойдаланишни кенгайтириш, жиноят иши бўйича иш юритувни, шу жумладан, “Электрон\nжиноят иши” тизимини жорий этиш орқали оптималлаштириш ва соддалаштириш бўйича\nтаклифлар ишлаб чиқиш ҳамда киритишни ташкил этсин.
\n\n
11. Ушбу Фармоннинг\nижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат\nмаслаҳатчиси О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори\nИ.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.
\n\n
\n\n
\n\n
Ўзбекистон Республикаси
         Президенти               \n                     \n                     \n  Ш.Мирзиёев



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню