Ёшлар камолотида чет тилларининг аҳамияти - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Ёшлар камолотида чет тилларининг аҳамияти

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
 
    Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ ёшлар таълим-тарбиясига, ўғил-қизларнинг маънан ва жисмонан етук инсон бўлиб камол топишига алоҳида эътибор берила бошланган. Юртимиздаги  барча  ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама баркамол – жисмонан соғлом, ақлан етук, касб-хунарларни эгаллаган, айни пайтда, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилишдек устувор мақсад мужассам.
 
  Республикамизда таълим шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва маданий эҳтиёжларини таъминлайдиган устувор соҳа, деб эълон қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2012 йил 10-декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-1875-сон қарори ёшларнинг хорижий тилларни ўзлаштириш даражасини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Қарорга  мувофиқ мамлакатимизда замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган холда, ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, хорижий тилларни пухта биладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Бу  қарор  асосида   мамлакатимизда чет тиллар умумтаълим мактабларининг биринчи синфидан бошлаб ўргатиш йўлга қўйилди. Телерадиоканалларда  болаларга бағишланган турли теледастурлар мунтазам равишда намойиш этилмоқда. Бу болажонларга инглиз тилини ўргатишда қизиқарли  ва  осон  кечмоқда. Ушбу телеканалларда ёш авлод камолоти йўлидаги  эзгу ғояларни тарғиб этувчи, ёшларни билим ўрганишга, айниқса, чет тилига бўлган қизиқишини ошириш мақсадидаги кўрсатув ва теледастурлар, мултфильм ва бадиий фильмлар намойиш этилмоқда.         Олий ўқув юртларида эса айрим махсус фанлар чет тилида ўтилаётир. Бу каби оқилона ислоҳотлар  ёшларни янада билимли, зукко, интилувчан бўлиб таълим олишларида катта хизмат кўрсатиши тайин.
 
    Дарҳақиқат, турли чет тилларни пухта эгаллаган ва шу билимлари натижасида дунё кезаётган ёшлар орамизда кўпчиликни ташкил этади. “Чет тилларни билишнинг умумевропа компетенсиясининг ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш (CЕФР) тизими”га асосланиб, ўқувчи ва талабаларнинг билимини баҳолашда миллий хусусиятлардан келиб чиқиб иш юритиш кўзда тутилмоқда. Бошқача айтганда, умумий ўрта таълим тизимида 1-5 синфлар А1, 6-9 синфлар эса А2 даражасини эгаллаши лозим. Ўрта махсус, касб-хунар таълими тизимида бу даража Б1, олий таълимнинг бакалавр босқичида эса Б2 этиб белгиланган. Чет тилларни билишнинг кейинги даражаси C1 бўлиб, мазкур кўрсаткич олий таълим тизимининг магистратура босқичи талабалари ва катта илмий ходим-изланувчилар учун жорий этилди.
 
Ёшларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда бўлиб олаверади. Зеро, келажак авлодни халқимизга хос хусусият ва фазилатларини намоён эта оладиган, унинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқара оладиган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи буюк кучига айлантириш давлатимизнинг  ўз  олдига  қўйган  бош  асосий  мақсадидир.
 

 "Ёшлар иттифоқи ташкилоти" “
  Муборак газни қайта ишлаш заводиМЧЖ
  бошланғич ташкилот етакчиси
 
 
         Очилов Юсуфжон Азамат ўғли



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню