Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон фармони - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон фармони

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш Жамият ·
\n\n
       Замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг\nютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил\nва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг\nмуҳим омили бўлиб бормоқда.
\n\n
    Ўтган даврда фан ва технологияларни ривожлантириш соҳасида зарур\nинфратузилма яратилди, муайян интеллектуал ва технологик салоҳият\nшакллантирилди.
\n\n
        Шу билан бирга, қуйидаги тизимли муаммоларнинг мавжудлиги,\nинновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун мавжуд\nимкониятлар ва салоҳиятдан етарлича фойдаланмаслик кўзланган ислоҳотларнинг\nсамарали амалга оширилишига ҳамда мамлакатнинг жадал инновацион ривожланишига тўсқинлик\nқилмоқда, хусусан:
\n\n
       биринчидан, давлат\nдастурларини ишлаб чиқишда замонавий фан ва инновацион технологияларнинг\nютуқлари ва ривожланиш тенденцияларини лозим даражада комплекс таҳлил қилиш ва\nўрганиш мавжуд эмас, бунинг оқибатида мазкур дастурлар аксарият ҳолатларда\nмуаммоларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳамда узоқ муддатли\nривожланиш масалаларини ҳал этмаяпти;
\n\n
     иккинчидан, фундаментал\nва амалий тадқиқотларни ташкил этишнинг ҳозирги аҳволи инновацион ғоялар ва\nишланмаларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва амалий жорий этиш учун лозим даражадаги\nшароитларни таъминламаяпти;
\n\n
       учинчидан, инновацион\nғоялар, ишланмалар ва технологияларни стратегик прогноз қилиш, қўллаб-қувватлаш\nва жорий этишни таъминловчи ягона органнинг мавжуд эмаслиги, илмий-тадқиқот ва\nахборот-таҳлил муассасаларининг тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатиши фан, таълим ва\nишлаб чиқаришнинг тўлиқ интеграциялашишига имкон бермаяпти, бу эса\nўтказилаётган изланишларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда;
\n\n
    тўртинчидан, юқори\nтехнологиялар, ноу-хау ва замонавий ишланмаларни биринчи навбатда жорий этишни\nталаб қилувчи устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш бўйича фаолиятни ташкил\nэтишдаги камчиликлар технологик қолоқликка ва инновацион товар (иш,\nхизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг чекланганлигига олиб келмоқда;
\n\n
    бешинчидан, илмий-тадқиқот\nишларини ташкил қилиш ҳамда инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этишда\nалоҳида ҳолатлардаги тор идоравий манфаатларнинг устунлик қилиши бюджет\nмаблағларидан нооқилона фойдаланишнинг сабабларидан биридир;
\n\n
      олтинчидан, инновацион\nғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалга оширишда давлат-хусусий шерикликни\nтатбиқ этишга, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун\nинфратузилмани такомиллаштиришга етарли эътибор қаратилмаяпти;
\n\n
   еттинчидан, инновацион\nмаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш соҳасида юқори тажриба ва салоҳиятга\nэга бўлган хорижий (халқаро) ташкилотлар билан ҳамкорлик, шунингдек, улардан\nбутун мамлакат фани, саноати ва иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзарб\nмуаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш паст даражада сақланиб қолмоқда.
\n\n
  Мазкур ҳолатлар инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш\nва жорий этишни ташкил қилиш соҳасида давлат бошқарувининг институционал ва\nташкилий-ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришни талаб қилади.
\n\n
  Илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари,\nинновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча\nтармоқлари ва ижтимоий соҳани жадал инновацион ривожлантиришни таъминлаш\nмақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг\nбешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга\nмувофиқ:
\n\n
       1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси\nинновацион ривожланишининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
\n\n
мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг\nузоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион\nривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган\nстратегик режалаштириш тизимини яратиш;
\n\n
    давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини\nоптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг\nсамарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион\nшаклларини жорий этиш;
\n\n
ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши,\nшунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур\nшароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инновация фаолиятини\nривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
\n\n
      инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш\nсоҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини\nтаъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
\n\n
      илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг\nижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда\nрағбатлантириш, шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши\nучун қулай шароитлар яратиш;
\n\n
     мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятининг истиқболли\nютуқларини тарғиб қилиш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, шу\nжумладан илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юқори\nтехнологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацияга йўналтирилган\nтузилмаларни, хусусан, чет эл инвесторлари иштирокида ташкил этиш ва\nмоддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
\n\n
   табиатни муҳофаза қилиш, ресурс ва энергия тежайдиган\nтехнологияларни, жумладан, муқобил энергия манбаларини, сувни тозалаш ва\nчучуклаштириш, ундан оқилона фойдаланишнинг замонавий шаклларини кенг қўллаш\nорқали фаол жорий этиш;
\n\n
    соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактика\nқилиш, ўз вақтида ва самарали даволашга имкон берувчи илғор технологияларни\nкенг жорий этиш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва\nсоғлом авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс тизимни яратиш;
\n\n
    аграр соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни,\nшу жумладан ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб\nчиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга, мамлакатнинг озиқ-овқат\nхавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи қишлоқ хўжалиги экинларининг янги\nселекция навларини тарғиб қилиш;
\n\n
    иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама\nривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация, саноат ва бошқа\nинновацион технологияларни жадал жорий этиш;
\n\n
      инновация фаолияти соҳасида илғор хорижий (халқаро) ташкилотлар\nбилан, шу жумладан уларни ноу-хау, нанотехнологиялар ва юқори технологик товар\n(иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллий бозорига жалб қилиш орқали\nҳамкорликни кенгайтириш.
\n\n
              2. Қуйидагилар:
\n\n
       Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш\nвазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади);
\n\n
      Инновацион ривожланиш ва новаторлик\nғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги\nўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилсин.
\n\n
      3. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари этиб\nбелгилансин:
\n\n
         а) давлат\nва жамият қурилишига инновацияларни жорий этиш соҳасида:
\n\n
инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқишни,\nдавлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантириш, давлат хизматлари сифатини\nоширишга қаратилган илмий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш;
\n\n
   давлат-хусусий шериклик механизмларини, энг аввало, инфратузилма\nобъектлари ва ресурслар энг кўп сарф қилинадиган тармоқларда кенг жорий этишга\nкўмаклашиш;
\n\n
      долзарб муаммоларни, энг аввало, жойлардаги муаммоларни ҳал этишда\nдавлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан ўзаро\nҳамкорлигининг инновацион ёндашувларини ишлаб чиқиш;
\n\n
      жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий\nмеханизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
\n\n
      б) иқтисодиёт\nтармоқларига инновацияларни жорий этиш соҳасида:
\n\n
мамлакатимиздаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва\nтехнологияларни тарғиб қилиш ва улардан амалий фойдаланишнинг механизмларини\nшакллантириш, бозорнинг тез ўзгарувчан жаҳон конъюнктурасини ҳисобга олган\nҳолда миллий иқтисодиётни жадал ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган илмий\nтадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш;
\n\n
   атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини пасайтириш имконини\nберувчи экологик тоза технологияларни қўллаган ҳолда унумдорликни оширишни\nназарда тутадиган “яшил иқтисодиёт” технологияларининг принципларини ишлаб\nчиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш;
\n\n
     республика инновацион салоҳиятининг, эркин иқтисодий ва\nкичик саноат зоналари, технопарклар, шунингдек, логистик хаблар фаолияти\nсамарадорлигининг ўсишига фаол кўмаклашиш;
\n\n
   макроиқтисодий, солиқ-бюджет, пул-кредит параметрлари,\nшунингдек, интеграция жараёнларининг иқтисодиётга таъсирини баҳолаш билан ўзаро\nбоғлиқликда иқтисодиёт тармоқларини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш\nсценарийларини шакллантиришга кўмаклашиш;
\n\n
    хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало,\nинновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш ҳисобига уларнинг сифатини\nва ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги ролини ошириш;
\n\n
инновацион ёндашувлар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий\nэтиш орқали туризм соҳасининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича\nтаклифлар киритиш;
\n\n
    инновацияларни жорий этиш ва ҳудудлар иқтисодиётини\nдиверсификация қилиш кўламини кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан орқада\nқолган туман ва шаҳарларни жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудлар иқтисодий\nтараққиётидаги номутаносибликларнинг олдини олиш;
\n\n
      в) қишлоқ\nхўжалигига инновацияларни жорий этиш соҳасида:
\n\n
энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона\nфойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган\nқишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш\nбўйича таклифлар киритиш;
\n\n
     аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал\nдаражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий\nкўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш\nимконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга\nкўмаклашиш;
\n\n
  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги\nрақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали\nсавдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга\nкўмаклашиш;
\n\n
      г) ижтимоий\nривожланишга инновацияларни жорий этиш соҳасида:
\n\n
таълим тизимида инновацияларни, шу жумладан ўқитишнинг замонавий,\nинтерактив ва ижодий услубларини жорий этиш орқали тарғиб қилишга кўмаклашиш,\nрақамли технологиялардан кенг фойдаланишни назарда тутувчи инновацион ўқув\nдастурларини ишлаб чиқишни таъминлаш;
\n\n
    соғлиқни сақлаш тизимини, шу жумладан касалликларни барвақт\nаниқлаш ва профилактика қилишни таъминлайдиган илғор технологияларни, “Ақлли\nтиббиёт” ва “Ягона тиббиёт ахборот маркази” концепцияларини жорий этиш орқали\nжадал ривожлантиришга, шунингдек, аҳолининг узоқ умр кўриши учун қўшимча\nшароитлар яратишга кўмаклашиш;
\n\n
    “Хавфсиз шаҳар”, “Ақлли шаҳар” концепцияларини жорий этишни,\nсоғлом турмуш тарзини оммалаштириш учун зарур шароитларни таъминлайдиган\nмаданий, спорт ва бошқа объектларни ташкил қилишни ҳам назарда тутувчи илғор\nстандартларни ҳисобга олган ҳолда, шаҳарсозликнинг фақат бош режалар,\nрежалаштириш ва қурилиш лойиҳаларига мувофиқ изчил ривожланишини таъминлашга\nкўмаклашиш;
\n\n
     д) атроф-муҳитни\nмуҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш тизимига инновацияларни жорий этиш\nсоҳасида:
\n\n
атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга, жумладан, атмосфера\nҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни, сув объектларига\nташланадиган оқова сувларни камайтиришга, биологик хилма-хиллик ва экотизимни\nсақлашга қаратилган инновацион технологик ечимлар ишлаб чиқиш;
\n\n
      атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона\nфойдаланиш ва уларни қайта ишлаб чиқариш бўйича инновацион ғоялар ва\nишланмаларнинг, жумладан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия\nтежамкор, экологик тоза автотранспорт ёқилғисини ишлаб чиқариш технологиялари,\nчанг ва газдан тозаловчи технологияларнинг амалда қўлланишига кўмаклашиш;
\n\n
   сувдан фойдаланиш тизимини, шу жумладан сувни тозалаш,\nчучуклаштириш, оқова сувлардан қайта фойдаланиш ва сув тежашнинг инновацион\nтехнологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб\nчиқиш;
\n\n
  маиший ва саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, шу жумладан энергия\nва биоўғитларни ишлаб чиқариш учун юқори технологияларни жорий этиш бўйича\nилмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;
\n\n
    иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, энергия\nтежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланувчи\nэнергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш\nҳамда амалга ошириш;
\n\n
       е) илғор\nтехнологиялар жорий этилишини ташаббус қилиш, мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш\nсоҳасида:
\n\n
инновацион тадқиқотлар, ғоялар, ишланмалар ва технологияларни\nрағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, истиқболли фундаментал\nва амалий тадқиқотлар ҳамда новаторлик ғояларини, шу жумладан норматив-ҳуқуқий\nбазани такомиллаштириш орқали ишлаб чиқиш;
\n\n
     имтиёз ва преференциялар тақдим қилиш, кўргазма тадбирларини\nташкил этиш, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли\nяқин ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали инновацион илмий-тадқиқот ва\nтажриба-конструкторлик ишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
\n\n
    юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича таълим,\nилмий-тадқиқот ва бошқа муассасалар, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган\nлабораториялар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа\nинновацияга йўналтирилган тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш\n(илмий-тадқиқот ишлари қисмида), шунингдек, уларнинг моддий-техника ва илмий\nсалоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
\n\n
     инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ишлаб\nчиқиш ва тижоратлаштириш бўйича замонавий илмий-технологик комплекслар,\nбизнес-инкубаторлар, стартап-акселераторларни, шу жумладан етакчи жаҳон ишлаб\nчиқарувчиларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, IT-инфратузилмани\nривожлантиришга кўмаклашиш;
\n\n
     узоқ муддатли технологик ривожланиш эҳтиёжлари ва\nтенденцияларини ҳисобга олган ҳолда замонавий юқори технологик ишлаб чиқаришни,\nшу жумладан янги авлод транспорт воситалари, робот техникалари ва юқори\nтехнологик маҳсулотларнинг бошқа турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни\nишлаб чиқиш ва жорий этиш юзасидан ташаббус кўрсатиш;
\n\n
    маҳаллий инновацион маҳсулотларни, шу жумладан расмийлаштирилган\nхалқаро патент ва лицензиялар асосида жорий этиш, ички ва жаҳон бозорларига\nйўналтириш имконини берувчи самарали механизмларни ишлаб чиқиш.
\n\n
      4. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлик:
\n\n
    Ўзбекистон Республикасини инновацион ва илмий-техник\nривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама ривожлантиришга,\nмамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишга қаратилган ягона\nдавлат сиёсатини амалга оширади;
\n\n
    инновацион фаолиятни унинг самарадорлиги индикаторлари асосида\nбаҳолайди, илғор технологияларни биринчи даражада жорий этиш талаб қилинадиган\nтегишли тармоқ ва соҳаларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини\nбелгилайди;
\n\n
   инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш\nмасалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил\nмуассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
\n\n
илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга\nошириладиган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона\nбуюртмачиси ҳисобланади;
\n\n
  юклатилган вазифалар доирасида давлат органлари ва бошқа\nташкилотларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, инновация фаолиятини такомиллаштириш\nбўйича таклифларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
\n\n
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун\nҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
\n\n
      5. Белгилансинки, Вазирликнинг фаолият соҳасига кирувчи\nмасалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлик билан мажбурий\nтартибда келишилиши шарт.
\n
       6. 2018 йил 1 январдан:
\n\n
       Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси;
\n\n
       Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги;
\n\n
    Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги\nИлмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ҳамда унинг\nИжро этувчи дирекцияси тугатилсин.
\n\n
   Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган тугатилаётган идора ва\nмуассасаларнинг бўшаётган штат бирликлари Вазирликка ўтказилади.
\n\n
      Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари\nвазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда тугатилаётган идора ва\nмуассасаларнинг ходимларини иш билан таъминлашга кўмаклашсин.
\n\n
         7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой\nмуддатда:
\n\n
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,\nИқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари\nвазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Фанлар академияси ва\nВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини танқидий\nўрганишни ҳамда илмий-тадқиқот фаолияти, унинг натижаларини амалиётга жорий\nэтиш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, илмий-экспериментал\nихтисослаштирилган лабораториялар, юқори технологиялар марказлари, юқори\nтехнологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технопаркларни ташкил этиш\nюзасидан таклифлар киритишни;
\n\n
     Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор\nидоралар билан биргаликда ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда\nвазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасаларининг\nвазифа ва функцияларини улар фаолиятида бир-бирини такрорлашнинг олдини олиш\nмақсадида ташкилий-штат тузилмалари ва ваколатларини оптималлаштириш нуқтаи\nназаридан қайта кўриб чиқиш бўйича танқидий ўрганишни ва таклифлар\nкиритишни;
\n\n
      мазкур Фармоннинг 6-бандида кўрсатилган идоралар ва муассасалар\nтугатилиши билан боғлиқ тадбирларни ташкиллаштириш, шунингдек, Вазирликни\nжойлаштириш, шу жумладан тугатилаётган идоралар ва муассасаларнинг бинолари ва\nмоддий-техника базасини ўтказиш орқали унинг моддий-техника базасини ташкил\nэтиш, ишни самарали ташкил қилиш учун зарур бўлган компьютер техникаси, алоқа\nвоситалари билан жиҳозлашни;
\n\n
    тугатилаётган Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси\nҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси\nмаблағларини Жамғарма ҳисобига ўтказишни;
\n\n
    Вазирликни юқори малакали кадрлар билан, шу жумладан\nтугатилаётган идоралар ва муассасаларнинг ходимлари ҳисобидан тўлдиришни;
\n\n
     илмий ва инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш\nпринциплари ва қўллаб-қувватлаш шаклларини, шунингдек, инновацион ғоялар,\nишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни ҳам\nбелгиловчи Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва “Фан\nтўғрисида”ги қонунлари лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда\nЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилишини\nтаъминласин.
\n\n
    8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси\nМолия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан\nбиргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий лабораторияларни жиҳозлаш, олим ва\nмутахассисларнинг хорижда амалиёт ўташини ташкил этиш учун кредит ва грантларни\nжалб қилиш бўйича хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий\nдонорлар билан тизимли ишларни олиб борсин.
\n\n
     9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фанлар академияси ва\nбошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
\n\n
       Вазирлик ва Жамғарма фаолиятини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон\nРеспубликаси Президентининг қарори лойиҳасини;
\n\n
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган\nўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар\nМаҳкамасига киритсин.
\n\n
      10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон\nРеспубликасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг\nДавлат маслаҳатчилари У.С.Исмаилов, О.Б.Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг\nБош прокурори И.Б.Абдуллаев зиммасига юклансин.
\n\n
\n\n
Ўзбекистон Республикаси
\n             Президенти             \n                     \n                       \n        Ш.Мирзиёев



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню