Ташаккур сизга Юртбошим! - ЯНГИЛИКЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

Ташаккур сизга Юртбошим!

"Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ
Чоп этилди кириш МГҚИЗ ·
 
     2008  йилда ўғлим Чориев Русланжоннинг туғилганида қанчалар қувонган эдик, унинг  ўсгани сайин чаққон харакатлари, ширин қиликларидан завқланар эдик… Афсуски 6 (олти) ойлик бўлганида  бир иситмаладию оёқчалари фалажланиб қолди. Кўрсатмаган шифокоримиз, бормаган жойимиз қолмади. Шу кунларда қанчалар истиробга тушганимизни ифодалай олмайман. Болагинамнинг кўзчаларига қараб наҳотки бир умр шундай қолади, наҳотки шифоси бўлмайди деб юрак бағрим қонга тўларди.
     Якинларимизнинг мехр муруввати ёрдами хам кемтик қалбимизни тўлдиролмасди. Ўғлим хозир 10 ёшда. Унга доимий парвариш, эътибор керак. Шу йиллар давомида бизнинг бошимиздан қанча синовлар ўтди.  Мен эса хам руҳан хам жисмонан ва моддий томондан жуда чарчадим, лекин шукрлар бўлсинки икки акаси Исломжон ва Акмалжон жуда мехрибон ва меҳнаткаш бўлиб улғайди.
       Янги йил арафасида кутилмаган бахтдан қувончим ичимга сиғмади. Муборак туманида қад ростлаган  замонавий, қулайликларга эга,  арзон, кўп қаватли уйлардан бири насиб килди. Уйнинг йўлагидан 3- қаватига кўтарилар эканман, байрамона тарзда   ранго-ранг пуфаклар билан  безатилган зиналар шунча йиллик истиробларим ортга қолаётгани бир она сифатида чекган азобларимнинг мукофоти бўлди гўё.
     Биласизми, шунча йиллик бошдан кечирган истиробларимизни Президентимизнинг мехр-муруввати эгаллади, ва яшашага бўлган иштиёқимизни оширди. Бундай  рағбатдан кўнглимиз тоғ  қадар кўтарилди дейди: Муборак туманида яшовчи қарамоғида ногиронлиги бор фарзанд ўстираётган она Мақсудахон Убайдуллаева.          
     Юртимизда эҳтиёжманд ногиронлиги бўлган фуқароларга меҳр-мурувват, ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг орзу истакларини руёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбарининг “ 2016 йил 22 ноябрдаги  2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш” Дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Муборак туманида ҳам шундай уйлардан қурилиб, қанчадан қанча оилаларга шодлик улашмоқда. Шаҳар ва қишлоқлар кўркига кўрк қўшилмоқда.
    Авваламбор Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг оталарча кўрсатган ғамхўрликлари учун оиламиз аъзолари номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
 
     Шу жумладан туман хокими  Ғайрат Жовлиев Чориевичга, “Муборак Газни Қайта Ишлаш Заводи” Маъсулияти Чекланган Жамияти директори Шамсиев Шермат Жўрақуловичга, “Касаба уюшмаси” раиси Хамраев Акрам Жўраевичга, “Кадрлар ва ишлаб чиқариш директор ўринбосари” Шомуратов Тўлқин Турдиқуловичга, Хотин-қизлар кенгаши раиси Рустамова Нодира Баракаевнага яқиндан берган ёрдамлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Эл дуоси хамиша хамрох бўлсин!
    Ха албатта. Юртимизда ҳеч ким мехр эътибордан четда эмаслиги, имконияти чекланган, ҳимояга мухтож инсонларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлашдек савобли ишлар  келажагимиз пойдевори учун катта аҳамиятга эга, буни бир оила мисолида кўрсак Русланжоннинг акалари Исломжон ва Акмалжон келажакда юртга тиргак бўлишни, ватанни севишни, Юртбошимизнинг ишончини оқлаб, жонажон Ватанимизга содиқ фарзандлар бўлишга аҳд қилишгани шубҳасиздир.
 
      
 
      “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ   
 
       Хотин – қизлар раиси ўринбосари               
       Сиддиқова Гулсара Юсуповна



Изоҳлар йўқ

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню