"Муборак ГҚИЗ" МЧЖ чорлови - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

МАЖБУРИЯТ
  «Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг саноат хавфсизлиги,
меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялаш борасидаги
  Ч О Р Л О В И  
     «Муборак газни қайта ишлаш заводи» Масъулияти чекланган жамияти («МГҚИЗ» МЧЖ) чорловининг асосий мақсади корхонада ишчиларни хавфсиз меҳнат шарт-шароитларига жалб этиш «МГҚИЗ»  МЧЖ ишчи-ходимларини ва корхона яқинидаги ахоли пунктларида яшовчи аҳолини соғлигини таъминлаш, шунингдек  Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон  Республикасининг 2006 йил 29-сентябрдаги «Хавфли ишлаб чиқариш объекти (ХИЧО)да саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги №57 Қонунига мос равишда атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш, табиий бойликларни келажак авлодга етказиш учун асраб авайлаш, бундан ташқари меҳнат муҳофазаси, атроф муҳит ҳимояси ва касбий хавфсизлик менеджменти тизимлари асосида ҳимоялашдан иборатдир.
      Корхона қўл остидаги ишчи ходимларнинг соғлигига, ускуналарни ишдан чиқарувчи ва атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш таваккалчилигига йўл қўйилмаслигига кафолат беради. У ўз ишларини режалаштиришда корхонага ва атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи авариялар, нохуш ҳодисалар, касб касаллиги кўпайиши, бахтсиз ҳодисалар бўлмаслигига катта эътибор ва жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ёндашади.
 
    «МГҚИЗ» МЧЖ ЧОРЛОВИнинг Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳиттабиий
бойликларини ҳимоялаш миқёсидаги умумий мақсади, талаблари ва вазифалари:
       • саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, ҳамда атроф муҳитни ҳимоялаш ҳолатини янада яхшилаш ва уларнинг мажбуриятларини бажарилишини доимий назорат қилишни таъминлаш;
   • атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш, ишлаб чиқаришдаги касби билан боғлиқ бўлган касб касаллиги, авариялар, салбий оқибатлар ва ишлаб чиқаришдаги жароҳатларни камайтиришни таъминлаш;
    • бутун корхона миқёсида, шу жумладан хар бир бўлинма бўйича таъсир қилиши мумкин бўлган барча хавф-хатарлар, ҳамда экологик нохуш ҳолатлар сабабларини аниқлаш, уларни назорат қилиш ва уларнинг таъсирини камайтиришга эришиш;
    • саноат, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари доирасида технологик ускуналар ва механизмларни доимий назорат қилиш;
    • янги қурилаётган бино ва иншоатларнинг атроф муҳитга таъсир қилувчи техноген хавфларини камайтириш мақсадида лойиҳа олди ва лойиха ҳужжатлари сифатли ва пухта бўлишини доимий назорат қилиш. ХИЧО саноат хавфсизлиги декларациясини қайта кўриб чиқиш;
      • санитар – гигиена, маиший санитар ва даволаш – профилактик талаб ва қоидалари асосида ишчи – ходимларга кўрсатилаётган хизматни сифатли амалга оширилаётганлигини назорат қилиш;
    • Корхонада содир бўлиши мумкин бўлган авария ва нохуш ходисалар оқибатларини тезда бартараф этиш мақсадида СХ, ТХ, фуқаро мухофазаси мутахассислари иштирокида ЁХ, ГХ ва тез тиббий ёрдам ходимлари билан хамкорликда доимий ўкув машғулотлари ташкил этиш;
  • автомат бошқариш жараёнларини юқори даражага кўтариш, ҳамда янги техника, ускуна ва технологик жараёнларни тадбиқ қилиш ҳисобига атроф муҳитга чиқарилаётган заҳарли газлар ва  моддалар таъсирини камайтиришга эришиш;
    • ишчи-ходимларни иш жараёнида жамоавий ҳимоялаш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва сақлашлари, атроф муҳит ҳимояси ва саноат хавфсизлиги қоида ва талабларини жорий этган ҳолда ишлаб чиқариш назорати бўйича юқори натижаларига эришиш;
    • Завод муҳандис техник ходимлари ва ишчи-ходимларини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, саноат, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги бўйича кўникма ва малакасини ошириш учун ўқишлар ташкил қилиш;
      • атмосфера хавосига чиқариладиган зарарли газ чиқиндилар учун белгиланган меъёрларини камайтириш;
      • сув объектларининг ифлосланишида белгиланган меъёрлардан ошмаслик ва камайтириш;
      • тупроқнинг ифлосланишда белгиланган меъёрларни камайтириш ёки тўлиқ бартараф этиш;
      • ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш бўйича ишларини ташкил этиш;

«МГҚИЗ» МЧЖ ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларга эришиш йўлида қуйидаги
мажбуриятларни ижросини таъминлайди:
 • Заводнинг равнақ топишида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва ўз-ўзини бошқариш жамоат ташкилотларининг давлатчилик талаблари, яъни саноат, техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф – муҳитни ҳимоялашга доир норма ва стандартларга амал қилишини таъминлаш. Бунинг учун заводда меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимини яхшилаш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «ХИЧОнинг Саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги №57 Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги №УРК 410-сонли  Қонуни ҳамда, «ХИЧОнинг Саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг №271 Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг атроф – муҳитни ҳимоялашга доир №№199,15,14 сонли Қарорларига асосан иш олиб бориш. Махсулотни ишлаб чиқариш жараёнида ва унга хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда ишлаб чиқаришдаги хавф хатарларнинг қай даражадалигини, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялашни инобатга олган ҳолда қонунчилик талаблари ва бошқа корхонада жорий этилган талаблар асосида режалаштириш ва тадбиқ қилишни ташкил этиш;
    • меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, саноат, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини ўз вақтида ва сифатли бажарганликлари учун завод ишчи-ходимларини йилига бир марта рағбатлантириш;
   • корхонада аварияларни олдини олиш ва унинг асоратларини тезда бартараф этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар жамланмасини ишлаб чиқиш;
     • ишлаб чиқариш ҳудудларида иш олиб бораётган вақтда корхона ва пудратчи ташкилотлар ишчиларидан саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича заводда қабул қилинган қонун, стандарт ва норма талабларига амал қилишларини талаб қилиш;
      • ишлаб чиқариш маҳсулотларига қўйиладиган экологик талабларини бажарилиши бўйича ишларини ташкил этиш.
      • саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялаш борасида корхонанинг саноат хавфсизлиги бўйича чорловини зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш ва такомиллаштириш юзасидан кўриб чиқиш;
      • Корхона Чорловининг матнига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг барча корхонада ишловчи ходимларига, назорат органларига, шериклар ва бошқаларга етказиш.
Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню