Диний экстремизм - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ТАҲДИДИ

       Дунёдаги барча динлар катори ислом дини хам асрлар буйи миллатлараро хамжихатликка, тинч-тотув хаёт кечиришга даъват этиб келган. Маърузаларда тинглаганимиздек, дин одамларга ишонч хиссини мустахкамлаган. Уларни жисман ва рухан поклаб, юксалтирган, хаёт синовлари, муаммо ва кийинчиликларни енгиб утишларида куч багишлаган. Умуминсоний ва маънавий кадриятларни саклаб колиш хамда авлоддан-авлодга етказишга ёрдам бериб келган.
    Бундай хулосаларни ота-боболаримизнинг дини булмиш ислом дини мисолида айтиш учун хамма асосларга эгамиз. Шунинг учун хам дин инсоннинг ишончли хамрохи, одамзод хаётининг бир кисми булиб келмокда. Бугунги кунда ижтимоий хавфи тобора ортиб бораётган диний экстремизм ва фундаментализм узининг чиркин гоялари ва ёвуз максадларига кура, ислом таълимотига, кадриятларига тамомила хилофдир. Зотан, уларнинг асл максади - кандай йул билан булмасин, хокимиятни эгаллаб олиш, аллакачон тарих каърида колиб кетган эски тузумни тиклашга уриниш, холос.
     Башарият тан олган ислом дини кадриятларига ва халкимиз эришган буюк неъмат - мустакиллигимиз манфаатларига батамом зид булган диний экстремизм ва фундаментализмнинг пайдо булишининг узига хос сабаблари бор. Юртимизда узок йиллар хукм сурган тоталитар тузум давридаги сиёсатнинг окибати уларок, дунёкараши тор, миллий онги ривожланмаган гур кишилар, айникса, айрим ёшлар экстремистларнинг гаразли ниятларига уралашиб колишди.
  Адабиётларда укиганимиздек, коммунистик мафкура маънавий кашшоклиги, фанатизм ва миллатларга карши каратилганлиги билан шуро хокимиятидан кейинги маконда диний фундаментализм ва акидапарастлик учун шароит яратди. Булардан ташкари, диний экстремизм ва фундаментализм пайдо булишига турли даражадаги сабаблар шарт-шароитлар хам борлигини мураббийларимиз теран тушунтириб берганлар. Катор адабиётларда бу окимларнинг ижтимоий хавфи асосли тарзда курсатилган. Хуш, диний экстремизм ва фундаментализмнинг ижтимоий хавфи нимада куринади? Аввало, улар манфур гояларини таргиб этиш билан ислом динига эътикод куйган мусулмонларнинг давлатга ишончини поймол этиш, баркарорликни издан чикариш, миллий ва миллатлараро тинч-тотувликка рахна солиш, дунёвий ва куп конфессияли жамиятни обрусизлантиришга уринишади. Ёшлар онгини сохта шиорлар ва таг-заминсиз гоялар билан захарлаб, пировард натижада диний экстремизм ва фундаментализм акидаларига кур-курона ишонтиришга харакат килишади. Маънавий тарбияни шакллантиришда буюк аждодларимиз меросимиздан, халкимиз асрлар буйи ардоклаб келаётган кадриятларимиз ва урф-одатларимиздан кенг фойдаланиш керак.


ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ.
ОЛМОНЧА МАДАНИЯТ НИМА ЎЗИ?

      Бугунги кунга келиб, муайян мамлакатни забт этиш, бирор халкни буйсундириш воситалари тубдан узгариб кетди. Илгари бу максадларга эришиш учун канчадан-канча курол-аслахалар, кимматбахо техника, минглаб аскарлар ва анча-мунча вакт хам керак булар эди.
   Хозирда эса бирор мамлакат ёки халкни буйсундириш учун оммавий ахборот воситаларининг узи кифоя килмокда. Куч ишлатиш, мажбурлаш, зуравонлик ахборот оркали таъсир килиш, одамларни бирор бир гояга ишонтириш, онгни бошкариш технологияларига урин бушатмокда.
     Куч оркали максадга эришиш инсоният томонидан бирдек кораланади, чунки бунда инсонга жисмоний огрик, шикаст, моддий зарар етказилади. Ишонтириш воситасида харакат килаётганларни эса бирор нарсада айблаш кийин, зеро, улар таргиб килаётган гоялари ортида кандай манфаатлар яширинганини билиш осон эмас. Вахоланки, суз, фикр, ахборот оркали инсон тафаккурини забт этиш хам халк, мамлакат, худудни босиб олишнинг бироз маданийлашган куриниши хисобланади, бирок бунда истилочининг ким экани номаълум булади, хатто ахоли узини босиб олиш учун ким кураш олиб бораётганини англамайди хам.
     Хозирда "глобаллашув" хамда "оммавий маданият" ёхуд "олмонча маданият" деган ялтирок ва жозибадор номлар билан кенг куламда таргиб этилаётган тушунчалар хам мустамлакачиликнинг янги куринишида асосий восита булиб хизмат килмокда десак, сира муболага килмаган буламиз.
     Хуш, оммавий маданият нима узи? Оммавий маданият ёки оломонча маданият дея таржима килаётганимиз тушунча гарбда "популяр" ёки кискартирилган холда, "поп-культура" (инглизча pop culture яъни "оломонча маданият") деб аталади. Бу ном дунёни бошкариш ва бутун дунё устидан хукмронликка эришишни максад килган айрим гарб давлатлари томонидан уйлаб топиб, муомалага киритилган булиб, "оммавий маданият" ёхуд "оломонча маданият" деган сузлардан кузланган асл максадни никоблаш учун ишлатилади.
     Оломонча маданият халкларнинг неча минг йиллардан бери калбида ардоклаб келаётган кадриятларини, одоб-ахлок тамойилларини тагидан емиришга, одамларни онгу шууридан, жамиятидан, иймон-эътикодидан айириб, маънавиятсиз, ахлокий тубан манкуртга айлантиришга хизмат килади.       
     Айрим мутахассислар (файласуф ва жамиятшунос олимлар)нинг фикрича, бу жихатдан аслида мазкур окимни "маданият" деб аташлик нодуруст ва нотугри хисобланади. Лекин, хали илм-фанда "антикультура" "гайримаданият" ёки "аксилмаданият" тушунчалари илмий шаклланмаганлиги учун "оломонча маданият" деган ном ночорликдан кулланмокда. Чунки, "оломонча маданият", аслида маданиятсизлик, маънавиятсизлик ва ахлоксизлик синонимидир. "Оломонча маданият" шу боисдан, энг аввало, юксак истеъдод ва улмас маънавий-ахлокий гоялар байрокдори булган мумтоз маданиятга, санъатга, унинг бойликларига карши тиш-тирноги билан курашиб, уни инкор этиб келаяпти.
     Оломонча маданият никоби остида аввал муайян халк ва элатларнинг кадриятлари кадрсизлантирилади. Одамлар азал-азалдан инсоний фитратга зид деб санаб келган ахлокий разилликларга табиий ва чиройли тус берилади. Кино, театр ва  оммавий ахборот воситалари, жумладан, телевидение ва интернет тармоги оркали турфа хил бузукликлар, зино ва хамжинсбозлик нихоятда оддий ва кундалик     нарсалар сифатида намойиш килиниб,  таргиб ва ташвик этилади. Одамларнинг энг паст инстинктлари, хайвоний хирс ва гаризаларини кондиришга кенг йул очиб берилади. Натижада кишилар факат хайвоний  хирсига кул булган манкурт кимсаларга  айланиб боради.
     Агар "оломонча маданият" дунёга "эхсон" этаётган "поп-арт" ("тасвирий санъат"), "поп-музика", "поп-адабиёт" натижаларига караб хукм юритадиган булсак, улар инсоният яратган барча кадриятларни исёнкорлик билан инкор этади: юксак маданиятни, маънавиятни, ахлоіни, юксак орзу-максадларни менсимайди... Энг мукаддас диний тушунчалар ва илохий буйруклар хам булар учун бир пул. Улар учун эзгуликнинг узи йук. Жумладан, санъат - алохида истеъдодлар томонидан яратиладиган маънавий бойлик, муъжиза эканлиги каби ижоднинг олий мезонлари "оломонча маданият" тарафдорларининг гашини келтиради. Уларча, хамма санъаткор булиши мумкин. Хамма нарса санъат аталиши мумкин. "Поп-арт" - (оломонча санъат) шу хулоса манбаида вужудга келган.
     "Оломонча маданият" таркибидаги кишиларнинг дастурий караши шундайки, улар инсонни эмас, аксинча,  нарсалар ва буюмларни эъзозлашади. Маънавий дунёни эмас, маиший-истеъмолчилик хис-туйгуларини кадрлайдилар ва уларни кенг оммалаштиришга интиладилар. Уларнинг маънавий позицияси - маънавиятни улдириш ва "нарсаларга куллик"ни рагбатлантиришдир. Американинг таникли адиби Р.Бредбери айтганидек, "оломонча маданият" мактабидан утган авлод учун хаётнинг маъноси - автомобил, телевизор, компютер ва шунга ухшаш техник воситаларгагина эга булишдир. "Оломонча маданият" да "Оломонча мусика"  алохида урин тутади. "Оломонча мусика" ни "Янги рок" белгилайди. "Янги рок", таъбир жоиз булса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусикадир. Яъни жазавали ритм, зарб,  шовкин ушбу мусиканинг киёфасидир. Бу мусика тинглаб маънавий озука олишга  эмас, балки вужуд харакатига, талвасали раксга йуналтирилган.
Оломонча маданият балосини кенг куламда ёйишда глобал тармокдан хам кенг микёсда фойдаланилаётганини алохида кайд килиш лозим. Аслида яхшиликка хизмат килиш учун яратилган бу нарса таассуфлар булсинки, яхши нарсалар билан биргаликда бузгунчилик материаллари билан хам тулиб тошган.
     Ахлоксизлик, порнография, келажакка ишончсизлик, алкоголизм ва гиёхвандлик каби иллатларни таргиб этувчи фото, аудио, видео ва бошка куринишдаги материаллар глобал ахборот тармогига жойлаштирилган миллионлаб сайтлар оломонча маданиятни таргиб этувчи гаразли кучлар учун кул келмокда. Улар катталарга нисбатан ёшларни осонрок жалб этадилар. Чунки хар кандай дарахтга унинг нихоллигида шакл бериш келажакда тугри усишига олиб келади. Ёшлар ахборотларни осон узлаштирадилар, уларнинг кийиниш, юриш-туришларига таклид киладилар,  муомала-муносабатларни уз хаётларида хам синаб куришга интиладилар. Миллатнинг кухна кадриятлари, миллийлик, узлик, маданият ва маънавиятига путур етказиш эса инсон калби ва онгини ана шундай эгаллашдан бошланади. Шу боис, фарзандларимизда янгиликка нисбатан онгли муносабатни шакллантиришга жиддийрок ёндошишимиз, калбларида маънавий бушлик юзага келишига йул куймаслигимиз зарур.
     Оломонча маданият тулкинига карши кандай курашган афзал?!
     Оломонча маданият глобаллашув куланкаси остида кириб келаяпти. Деразани очсангиз хонага тоза хаво билан биргаликда чанг ва турли зарарли хашаротлар хам кириб келганидек, оломонча маданият унсурлари хам дунёга оммавий ахборот воситалари оркали кириб келмокда.
     Оломонча маданият - сен хам биздай бул, узингни уйла, хохлаганингни кил,  кийим кийма, хохласанг жинсдошинг билан никохдан ут, хохласанг хайвон билан такдирдош бул (!?), эркин яша, атрофга кул силта, сен узинг учун яша, канака ота-она? Канака кариндош-уруг?.. Хуллас, айтгулик дегулиги йук акидалар сингдирилган усул ва воситалар оркали таргиб килинмокда. Бу компьютер (интернет), бу кул телефон, бу айрим телеканаллар, бу турли хил порнонашрлар, фильмлар, шоу дастурлар ва хоказо... Яхшини ёмондан, окни корадан ажратиш давридаги балогат ёшидагилар кисмати учун эса юкоридаги усуллар инсон хаётига тажовуз киладиган укотар куроллардан кура хам хавфлирокдир. Куролдаги ук битта одамни нишонга олади, оммавий маданият уки эса минг-миллионлаб инсонлар онгига каратилади.
     Интернетга карши булиш, сойда шиддат билан келаётган селга кукрак тутаман, тусиб коламан, дейиш билан баробар. Лекин, ундан эзгулик, яхшилик, илм-фан, келажак йулида фойдаланишни урганишимиз керак. Миллатнинг асрлар давомида шаклланиб колган маънавий кадриятларини, халкимизнинг улуг фазилатларини калкон килишимиз керак. Бунинг учун хар биримиз узимизда миллий кадриятлардан куч олган мафкура иммунитетини шакллантиришимиз лозим. Уйда, кучада, махаллада, бозорда, ишда, укишда, бутун Ватан худудида. Хамма-хамма жойда. узини асрамаган узгага ем булади, дейдиган хулоса билан яшаш пайти келди. Ёки сиз болангизни тун буйи тонг отгунча  ялангоч дунё "жозибаси"дан бахраманд булишини истайсизми?! Унда сиз уни, у эса сизни йукотиб куяди. Ота-онасини йукотган фарзанд Ватани, миллати такдири учун кайгуради, деб уйлайсизми?!
     Куш хам уясини бут саклаш учун курашади. Иним бузилмасин, дейди. Хавф-хатарга куксини тутишга узида куч топади. Биз юкорида айтган гаплар хавф-  хатар эмасми биз учун?! Хар холда куш эмасмиз-ку! Инсонмиз, оиламиз бор! Оиладаги усмир эса бизнинг хаётимиз   давомчиси!
     Бизнинг узбек миллатимиз аввало, мусулмон миллатдир. Мусулмончилик анъаналари бизнинг кон-конимизга сингиб кетган. Халкимиздаги барча эзгу хислатлар, гузал урф-одатлар динимиз асосларидан келиб чиккан десак айни хакикатни айтган буламиз. Боз устига халкимиз мукаддас динимиз Исломга чукур хурмат билан карайди. Президент Ислом Каримов сузлари билан ифодалаганда, "дин бизнинг кон-конимизга, онгу шууримизга шу кадар теран сингиб кетганки, уни хеч кандай куч, хеч кандай ташвикот билан чикариб булмайди".
     Динимиз тинчлик дини, у инсонларни гузал хулкли булишга, узганинг хакидан хазар килишга, бировга хасад кузи билан карамасликка, тирик мавжудотга озор  бермасликка, кушничилик хакларига риоя килишга, вактни бехуда утказмасликка, умрнинг кадрига етишга, барчага эзгулик улашишга, ота-онага яхшилик килишга, кексани хурмат, кичикни иззат килишга чакиради. Зино, баччабозлик, ґугрилик, котиллик каби барча иллатлардан кайтаради.
     Шундай экан, ёшларимизни тарбиялашда динимиз курсатмаларига мурожаат килиш хам оломонча маданият, глобаллашув каби маънавий тахдидлар хатарини бартараф килишда мухим ахамият касб этади, деган фикрдамиз. Бинобарин, ёшларимизга миллий кадриятларимиз, урф одатларимиз, Ислом динини тугри етказсак уларни бугунги кун офатлар исканжасидан саклаб колган буламиз.   
     Дарахтнинг танаси канча йугон, шох-новдалари канчалик куп, сербарг ва сермева булмасин, унинг илдизи бакувват эмас экан курийди, ёхуд арзимас шамоллар уни гупиллатиб кулатади. Бугун миллат хакида хам шундай дейишимиз мумкин... Дарахтни илдиз ушлаб туради, миллатни эса улуг кадриятлар тутиб колади. хар кандай мафкура буронлари илдизи, мафкураси чукур кетган халкни йикитолмайди.

             Х. КАРОМОВ.
Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню