«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти
«Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, атроф муҳитни ҳимоялаш,
OHSAS 18001:2007, ISO 14001:2015, ISO 9001:2015 Халқаро стандартлари асосида бирлаштирилган бошқарув тизими борасидаги

С И Ё С А Т И

«Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамияти («МГҚИЗ» МЧЖ) Сиёсатининг асосий мақсади корхонадаги ходимларни хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини таъминлаш, ходимларни ва корхона яқинидаги аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли соғлигини таъминлаш, атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш, табиий бойликларни келажак авлодга етказиш учун асраб авайлаш, шунингдек Саноат хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объекти(ХИЧО)да саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги, «Экология ва атроф мухитни мухофазаси тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонунларига, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фармонлари, Вазирлар Махкамаси Қарорларига ва Фармойишларига, OHSAS 18001:2007─Касбий хавфсизлик ва соғломликни бошқариш тизими, ISO 14001:2015─Атроф муҳит ҳимояси ва экологик бошқарув тизими, ISO 9001:2015─Сифат менежменти тизими Халқаро стандартлари талабларига мос келадиган бирлаштирилган бошқарув тизимини шакллантириш асосида ҳимоялашдан иборатдир.
Корхона маъмурияти ходимларининг соғлиғига, ускуналарни ишдан чиқарувчи ва атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш таваккалчилигига йўл қўйилмаслигига барча ишчи-ходимларни чорлайди ва шу йўналишда тегишли қарор қабул қилади.
У ўз ишларини режалаштиришда корхонага ва атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи авариялар, нохуш ҳодисалар, ходимларда касб касаллиги кўпайиши, бахтсиз ҳодисалар бўлмаслигига катта эътибор ва жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ёндашади.

Жамият СИЁСАТИнинг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳит табиий бойликларини ҳимоялаш ва бирлаштирилган бошқарув тизими миқёсидаги умумий мақсади, талаблари ва вазифалари:

• Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда атроф муҳитни ҳимоялаш ҳолатини янада яхшилаш ва уларнинг мажбуриятларини бажарилишини доимий назорат қилишни таъминлаш;
• Атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш, ишлаб чиқаришдаги касби билан боғлиқ бўлган касб касаллиги, авариялар, салбий оқибатлар ва ишлаб чиқаришдаги жароҳатларни камайтиришни таъминлаш;
• Саноат, газ, ёнғин, электр хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси талаблари доирасида технологик ускуналар ва механизмларни доимий назорат қилиш;
• Янги қурилаётган бино ва иншоатларнинг атроф муҳитга таъсир қилувчи техноген хавфларини камайтириш мақсадида лойиҳа олди ва лойиха ҳужжатларини сифатли ва пухта бўлишини доимий назорат қилиш. ХИЧО саноат хавфсизлиги декларациясини қайта кўриб чиқиш;
• Санитар–гигиена, маиший санитар ва даволаш–профилактик талаб ва қоидалари асосида ходимларга кўрсатилаётган тиббий хизматни сифатли амалга оширилаётганлигини назорат қилиш;
• Корхонада содир бўлиши мумкин бўлган авария ва нохуш ходисалар оқибатларини тезда бартараф этиш мақсадида СХ, СС ва МХХ, фуқаро мухофазаси мутахассислари иштирокида ЁХ, ГХ ва тез тиббий ёрдам ходимлари билан хамкорликда доимий ўқув машғулотлари ташкил этиш;
• Ходимларни иш жараёнида жамоавий ҳимоялаш мақсадида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва сақлашлари, атроф муҳит ҳимояси ва саноат хавфсизлиги қоида ва талабларини жорий этган ҳолда ишлаб чиқариш назорати бўйича юқори натижаларига эришиш;
• Оқова сув объектларининг ифлосланишида белгиланган меъёрлардан ошмаслик ва камайтириш чораларини кўриш;
• Тупроқнинг ифлосланишда белгиланган меъёрларни камайтириш ёки тўлиқ бартараф этиш;
• Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш бўйича ишларини ташкил этиш;
• Ишлаб чиқариш махсулотларига қўйиладиган экологик талабларини бажарилиши бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;
• Ходимларни соғлиғини асраган холда ва атроф-муҳитга зарар етказмаган холда углеводород хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сифатли равишда аҳолига ва экспортга йўналтириш.
• Касбий хавфсизлик ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жароҳатланишларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан иш жойларида меҳнат шароитларини яхшилаш.
• Ўтган даврга нисбатан нохуш ходисаларни миқдорини камайтириш ва унга йўл қўймаслик.
• Корхона инфраструктурасини яхшилаш, атроф-мухитга кам таъсир ўтказадиган замонавий технология, техника ва материалларни жорий этиш.
• Атмосферага чиқадиган захарли газлар миқдорини камайтирш, атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида яшил зонани ташкиллаштириш.
• Халқаро стандартлар талабларидан четлашиш ёки номувофиқликларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида мезонлар, экологик аспектлар ва таъсирларни, хатарларни аниқлаш ва баҳолаш уларни доимий тахлил қилиш.
• Ходимларни малакаси оширишда, уларни мунтазам тайёрлаш ва ўқитиш.
• Исътемолчилар ҳамда хом ашё ва материаллар етказиб берувчилар билан ўзаро фойдали ва узоқ муддатли муносабатлар ўрнатиш.
• Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот(табиий ёнувчан газ, барқарорлашган газ конденсати, суюлтирилган газ, техникавий олтингугурт)лар сифатига нисбатан корхона фаолиятини юқори суръатда бошқариш бўйича раҳбариятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини таъминлаш;
• Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
• Жамиятда сифат менежменти тизимининг амал қилиши, унинг ривожланиши ва кўрсаткичларининг ўсишини таъминлаш бўйича ҳамкорликда ишлаш.

Жамият ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларга эришиш йўлида
қуйидаги мажбуриятларни ижросини таъминлайди:

• Жамиятнинг равнақ топишида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ва ўз-ўзини бошқариш жамоат ташкилотларининг давлатчилик талаблари, яъни саноат, техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф–муҳитни ҳимоялашга доир норма ва стандартларга ҳамда OHSAS 18001:2007─Касбий хавфсизлик ва соғломликни бошқариш тизими, ISO 14001:2015─Атроф муҳит ҳимояси ва экологик бошқарув тизими, ISO 9001:2015─Сифат менежменти тизими халқаро стандартлари талабларига мос келадиган бирлаштирилган бошқарув тизими амал қилишини таъминлаш.

• Хом ашё газини қайта ишлаш жараёнида ва технологик ускуналарга техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйишда ишлаб чиқаришдаги хавф-хатарларнинг қай даражадалигини аниқлаб, ходимларни соғлиғини меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялашни инобатга олган ҳолда қонунчилик талаблари ва корхонада жорий этилган халқаро талаблар асосида режалаштириш ва тадбиқ қилишни ташкил этиш;
• Меҳнат муҳофазаси ва техника, саноат, газ, ёнғин, электр, йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини камчиликларсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарганликлари учун белгиланган тартибда завод ходимларини йилига бир марта рағбатлантириш;
• Ишлаб чиқариш ҳудудларида иш олиб бораётган вақтда корхона ва пудратчи ташкилотлар ишчиларидан саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича заводда қабул қилинган қонун, стандарт ва норма талабларига амал қилишларини талаб қилиш;
• Саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳитни ҳимоялаш борасида корхонанинг саноат хавфсизлиги бўйича сиёсатини зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритиш ва такомиллаштириш юзасидан кўриб чиқиш;
• Жараёнларни бошқаришнинг юқори самарадорлигига эришиш, соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги кўрсатгичларни яхшилаш, энергия ресурсларидан тўғри, мақсадли фойдаланиш учун бирлаштирилган бошқарув тизимини доимий равишда такомиллаштириб бориш.
• Жамият Сиёсатининг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф муҳит табиий бойликларини ҳимоялаш, хамда бирлаштирилган бошқарув тизими миқёсидаги умумий мақсади, талаблари ва вазифаларини сўзсиз ижросини таъминлашда жамиятимизнинг барча раҳбар, мухандис-техник ва ишчи ходимлари маъсул ва жавобгардирлар.
• Жамият Сиёсатининг матнига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг барча корхонада ишловчи ходимларига, назорат органларига, шериклар, пудратчи ташкилотлар ва бошқаларга етказиш.