МИНТАҚАМИЗ БАХТИ - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

ТАДБИРЛАР
МИНТАҚАМИЗ БАХТИ
Муборак газни қайта ишлаш
заводи мамлакатимиз фахри,
иқтисодиётимизнинг асосидир.
                   И. А. Каримов

  Муборак газни қайта ишлаш заводини бугун бутун дунё билади. У давлатимизнинг стратегик аҳамиятидаги корхоналаридан биридир. Зотан, бу ерда қайта ишланган газ мамлакатимиз аҳолиси хонадонларига тафт бағишлаб, кўплаб завод-фабрикаларни ҳаракатга келтириб турибди. Нафақат республикамиз, шу билан бирга, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари, Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари саноат корхоналари, аҳолиси ҳам заводда қайта ишланаётган “зангори олов”дан баҳраманд бўлиб келмоқда. Шунинг учун ҳам 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов корхонага ташриф буюрганларида заводнинг республика халқ ҳўжалигидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб,  корхонани бир маромда ишлатиш, мамлакат ёқилғи-энергетика ресурслари мустақиллигига эришиш учун унинг ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириб бориш ҳусусида кўрсатмалар берганди.
     Ўша пайтда завод йилига 24 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга эди. Шундан сўнг корхона жамоаси ўша йили мамлакатимиз Президентига Очиқ хат йўллаб, заводни бир меъёрда узлуксиз ишлашини таъминлаш ва унинг йиллик газни қайта ишлаш қувватини 30 миллиард кубометрга етказишга ваъда қилишганди. Зотан, истиқлолнинг дастлабки ўша оғир йилларида мамлакатимиз иқтисодиётини кўтариш, халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш учун энергетика ресурсларига талаб-эҳтиёж ниҳоятда катта эди. Буни дилдан ҳис этган завод жамоаси Президентга берган ваъдасини бажариш иштиёқида юқори ташкилотлар мададига суяниб, жуда катта миқёсдаги бунёдкорлик ишларини амалга оширди. 1993-1996 йиллар мобайнида ҳар бири йилига 2 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга 3 та янги блок-қурилма бунёд этилди ва корхонанинг йиллик газни қайта ишлаш қуввати 30 миллиард кубометрга етказилди. Бу билан завод жамоаси Президентга берган ваъдасини бажарди ва мамлакатимиз ёқилғи-энергетика ресурслари мустақиллигини таъминлашда муносиб ҳиссасини қўшди. Республика раҳбарияти ва халқимиз корхона жамоасининг бу фидойилиги, мардонавор меҳнатини муносиб баҳолади. Энг пешқадам ишчи-хизматчилар, раҳбар-ходимлардан бир гуруҳи давлатимизнинг эксак мукофотлари билан тақдирланди. Жумладан, Қувондиқ Эгамбердиев, Дилмурод Беккиев Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи; Олег Шаталин, Қурбон Рўзиев “Дўстлик” ордени; Барака Рустамов, Шерқул Кўкламов “Меҳнат шуҳрати” ордени; Суюнқул Хушбақов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланишган бўлишса, Нуриддин Зайниев, Ўктам Умаров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноат ходими унвонига сазовор бўлишди. Корхонанинг фахри, темирчи Қобил Мўминов эса “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва Олий нишон-Олтин юлдуз медали билан тақдирланди.
      Жамоа меҳнатининг бу даражада юксак эътироф этилиши корхона ишчи-хизматчиларини янада баракалироқ ишлашга рағбатлантирмоқда. Улар заводнинг кўп йиллар олдин фойдаланишга қўшилган қурилмаларини реконструкция қилишга, янги блоклар бунёд этишга ва заводнинг газни қайта ишлаш қувватини янада оширишга ҳаракат қилишмоқда. Зотан, бугунги кунда мамлакатда қайта ишланаётган газнинг 70 фоизи, қимматбаҳо кимё саноати хом-ашёси бўлмиш олтингугуртнинг 90 фоизи, барқарорлаштирилган конденсатнинг 17 фоизи ва суюлтирилган газнинг 11 фоизи корхона жамоаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

А.К.Раҳимов,
Тошкент Давлат Техника
университети профессори,
техника фанлари доктори.  

Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню