ХОТИН-ҚИЗЛАР - "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ

"ЎзНГҚЧ" АК
"Ўзбекнефтгаз" МХК

 МУБОРАК ГҚИЗМУБОРАК ГҚИЗ 

 МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИМАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ 

Ўзбекча
Русский
 0 (375) 672 50 07
    mgpz@mgpz.uz

Давлат рамзлари
Давлат рамзлари
Чоп этиш
Сайт харитаси
Фотогалерея
Созлаш
Экология
Вакансия
Перейти к контенту

Главное меню:

ТАДБИРЛАР
  “Муборак газни қайта ишлаш заводи”  МЧЖ
бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг фаолияти
   Юртимизнинг барча жавҳаларида меҳнат қилиб келаётган аёлларимиз каби, “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда ҳам эркаклар билан бир қаторда 600 нафардан зиёд хотин-қизларимиз  фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
     Касаба уюшмаси ходимлари, завод маъмурияти вакиллари ва хотин-қизлар қўмитаси раиси билан биргаликда заводнинг барча цехларига бориб, жойларда, аёлларимиз меҳнат қилишлари учун яратилган хавфсиз, қулай шароитларни  ўрганиб чиқишади. Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган аёлларимиз ҳар йили махсус кийим-бош, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан, шунингдек, доимий равишда ювиниш ва зарарсизлантириш воситалари, сут ёки унга тенглаштирилган бошқа маҳсулотлар билан таъминланганлар.
   Заводимизда бошланғич хотин-қизлар қўмитаси фаолият юритади. 2011 йилдан буён  Нодира Рустамова фаолият юритмоқда. БХҚҚ таркиби қуйидаги  аъзолардан ташкил топган: Рахмонова Гулираъно, Жумаева Сайёра, Сиддиқова Гулсара, Мамадалиева Зулайҳо, Кенжаева Севара, Алиёрова Мавжуда.
      Иссиқхона ва тикув участкамизда янги  ишга қабул қилинган кўп сонли колледжни битирган ёш қизларимиз орасида “Эрта ниқоҳнинг олдини олиш”, “Яқин қариндошлар ўртасидаги ниқохнинг салбий оқибатлари” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
     Жамиятимизда хотин-қизлар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама  баркамол авлодни ҳаётга келтириш ва шакллантириш учун заводимизда  аёллари бир йилда бир марта мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиладилар, касаллиги аниқланган аёлларимиз Республикамиздаги махсус касалхона ва сиҳатгохларда  корхона ҳисобидан даволаниб келиш имконияти яратилган.
    2015 йил бахорининг илк кунларида буюк ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллуд кунининг 100 йиллигига бағишланган “Кувноқлар ва Зеболар” тадбири ўтказилди. Тадбирда шоиранинг ҳаёт йўли ҳақида маърузалар, ижодидан намуналар ўқилди. Тадбирда 15-цех ва иссиқхона қизларининг чиқишлари кўпчиликда катта таассурот қолдирди.
  Ҳар йили  8-март  “Ҳалқаро хотин-қизлар байрами”да заводимиз хотин-қизларига пул мукофоти  ажратилади ва маданий маърифий байрам тадбири ўтказилади. Тадбирларда Тошкент шахридан таклиф этилган санъаткорлар кечага ўзгача файз бағишлашди. Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан нафақадаги кекса аёлларимизга қимматбаҳо совғалар топширилди.
    Хотин-қизларимизнинг маданий дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида ҳар йили “Балли қизлар”, “Заводимиз маликаси” каби кўрик-танловлари  ўтказилиб келинмоқда. Танловда қизлар ўзларининг билимдонлигини, чаққонлигини, пазандалигини, оиладаги муаммоларни шеърий ва саҳна кўринишларида кўрсатиб беришди.
    Заводимиз хотин-қизлари юртимизнинг қадимий шаҳарларига саёҳатларга боришмоқда. 2009 йилда Шахрисабз шаҳрига, 2010 йилда Хива шаҳрига, 2012 йилда Бухоро шаҳрига, 2015 йилнинг 7-10 май кунлари Республикамиз пойтахти Тошкент ва Самарқанд шаҳрига 3-кунлик саёҳатга бориб келишди.
    2016 йилда халқимиз оғир бир жудоликни бошидан кечирди. Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовдек инсон бизларни ташлаб кетди. Завод маъмурияти ва касаба уюшмаси билан биргаликда  бир гуруҳ ишчи-ходимлар ва аёлларимиз Самарқанд шаҳрига бориб биринчи Президентимиз қабрларини зиёрат қилиб келишди.
    Аёлларни спортга жалб қилиш мақсадида жамиятимизда спорт мусобоқалари ўтказилди. Мусобоқаларда ғолибликни қўлга киритган 25 ёшдан ошган аёлларимиз 2015 йил 24 июнда туманимизда ўтказилган “Аёллар спорт фестивали” волейбол, енгил атлетика, дартс, шахмат турлари бўйича қатнашиб фахрли 1-ўринни олишиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 2015 йил 25 июлда Нишон туманининг Нуристон шахарчасида ташкил этилган вилоят босқичида спортнинг волейбол бўйича 1-фахрли ўринни эгаллашди. 25 ёшдан ошган волейболчи аёлларимиз Бердиева Дилфуза, Нафасова Шоира, Меҳмонова Нилуфар, Убайдуллаева Мақсуда, Тўхтаева Дилдора, Халимова Юлдуз.
 
  Ёш қизлардан тузилган волейбол командамиз “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 6 февралдаги 2124-сонли ПҚ ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган “Камолот олтин тўпи” турнирининг Карши шаҳрида ўтказилган вилоят босқичида 3-даражали диплом билан тақдирландилар. Ёш волейболчи қизларимиз Ширинова Хуршида, Ҳикматуллаева Ситора, Абдуллаева Мадина, Ражабоева Фарангиз, Назарова Роза, Сойипова Шохсанам.
    Аёлларимизнинг  сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида ҳар хил сиёсий учрашувлар ўтказилди. 2016 йилнинг 4-декабрда ўтказилган сиёсий тадбир, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хотин-қизларимиз ҳам фаол иштирок этдилар.
    Хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида заводимизнинг маънавият ва маърифат маркази ходимлари билан биргаликда йил давомида бир неча бор Қарши Давлат Университетининг тарих факультети домлалари билан учрашувлар ўтказилди.
   Заводнинг бир маромда ишлашини  кечаю кундуз кузатаётган диспечерлик хизматида меҳнат қилаётган Гулчеҳра Тойирова, Зебо Қурбонова ва Марина Валиевалар.
        Заводнинг механик аёли Зиямиддинова Тамара опа, устоз аёллар - Рахмонова Г, Назарова Р.
    Заводда кўп йиллардан бўён меҳнат қилаётган аёлларимиз давлатимиз томонидан муносиб мукофотландилар. Шулардан: Исмоилова Адиба ва Валиева Мариналар “Мустақилликнинг 10 йиллиги” эсдалик нишони билан, Жумаева Сайёра ва Нодира Рустамовалар “Мустақиллигини 25 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.
      “Наврўз” ва “Мустақиллик” байрамларида нафақадаги кекса аёлларимиз холидан хабар олиб, жамиятимиз томонидан ажратилган озиқ-овқат жамламаси уйларига етказилди.
   1-декабрь ОИТСга қарши кураш куни  муносабати билан заводимизга қарашли Тиббий Тозалик қисмида аёллар билан учрашув ўтказилди.
   3-декабрь - Ногиронлар куни муносабати Шахрисабз шаҳридаги “Аёллар мурувват уйи”га туман хотин-қизлар қўмитаси ва  заводимиз рахбар аёллари томонидан ажратилган совғалар  етказилди.
     Заводимизнинг барча цехларида касаба уюшма қўмитаси, маънавият ва маърифат маркази ходимлари билан биргаликда  “Маънавият соатлари” ўтказилади.
       Аёлларни туғишдан кейинги таътил тугагандан сўнг уларга ҳоҳишларига қараб:
- 2 ёшгача бола парвариши учун фарзанди бор оналарга Ўзбекистон Республикасида белгилаб қўйилган энг кам  иш хақининг 2 баробари миқдорида;
- 2 ёшдан 3 ёшгача бола парвариши учун Ўзбекистон Республикасида белгилаб қўйилган энг кам  иш хақининг 50 фоизи миқдорида корхона ҳисобидан нафақа тўланади.
    Завод ҳудудида ишловчи хомиладор аёллар, аёллар маслаҳатхонаси врачи хулосасига кўра туғруқ таътилидан 2 ой олдин ўртача иш хақи сақланадиган таътилга чиқарилади.
     Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) фарзандлари бўлган оналарга фарзандларини мактабга тайёрлаш учун ойда бир кун таътил берилади.
     Икки ёшгача фарзанди бор аёлларга болани овқатлантириш учун хар уч соатда 30 дақиқадан танаффус берилади, икки нафардан ортиқ 2 ёшгача фарзандлари бор аёлларга ҳар уч соатда бир соатдан танффус берилади ва бу танаффуслар иш вақтига киритилиб ўртача иш хақи тўланади. Аёлларнинг хохишига кўра юқорида қайд этилган танаффуслар вақти иш куни давомида умумлаштирилиши ҳамда дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшилиши ёки иш кунининг (смена) бошида ёки охирида берилиши мумкин.
    Заводимизнинг 45 йиллигига тўйига бағишланиб  байрам тадбири ўтказилди. Табдбирда  фидокорона ва матонатли меҳнатларини ҳисобга олиб бир гуруҳ аёлларимизга “Фахрий ёрлиқ” ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. Оналик ва болаликни мухофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бандлик ва меҳнат мухофазаси юзасидан қатор учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Рес, Қашқадарё вил,
Муборак тум, Саноат майдони.
Тел: 0 (375) 672 50 07,  (факс) 0 (375) 672 50 11
E-mail: mgpz@mgpz.uz, muborakgpz@exat.uz
© 2017 "МУБОРАК ГҚИЗ" МЧЖ  Дизайн: АКТЖЭ ва РХ
Вакансия
Экология
Созлаш
Фотогалерея
Сайт харитаси
Чоп этиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат Портали
Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали
Ўзбекистон Республикаси Электрон Ҳукумати
Ишонч телефони: +998 90 428 87 50,     portal@mgpz.uz
Назад к содержимому | Назад к главному меню